Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» БААдаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

«Пахтакор» БААдаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

  21.02.2018 13:15
  0
  444
«Пахтакор» БААдаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

“Пахтакор” янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўқув-машғулот йиғинини  БААда ўтказаётганидан хабарингиз бор. “Шерлар” Дубайда ташкиллаштирилган иккинчи хорижий йиғинида иккинчи маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Аввалига БАА юқори лигасида иштирок этувчи,  “Пахтакор” тарбияланувчиси Игорь Сергеев тўп сураётган "Ал-Дафра" клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.  Кеча навбатдаги ўйин  БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия" жамоасига қарши кечди.

Биринчи лига иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши кечган учрашув айтиш мумкинки, тўлиғича “шерлар” устунлиги остда кечди. Шота Арвеладзе бу сафар аввалги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берди. Учрашув бошида рақиб биринчи хавфли ҳужумини гол билан якунлади.

Шундан кейин кетма-кет хавфли вазиятлар содир этган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Синдаров ва Ҳакимовнинг зарбаларини дарвозабон қайтарган бўлса, Яхшибоев, Искандеров ва Андреевга бироз аниқлик етишмади. 42-дақиқада Иброҳимов тўпни чап қанотдан дарвозабон устидан ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида "Ҳамрия" яна олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг пахтакорчиларнинг яққол устунлиги сезилди. Искандеров, Алижонов, Яхшибоев ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Бугун, йиғиннинг 7-кунида жамоа кунлик режа асосида кечки машғулотларини давом эттиради. Навбатдаги назорат ўйини эса 23 февраль кунига белгиланган.

Жамоа Дубайдан 10 дақиқали масофада, Над Ал Шеба ҳудудида жойлашган “The Meydan Hotel”да яшамоқда. Меҳмонхона “Ипподром” билан бирлашган, хушхаво, тинч жой. Жамоа аъзолари ҳатто бир бор от пойгаси мусобақасини яшаш хоналарида туриб томоша қилишга ҳам улгуришди. 


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz