Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: «Насаф»ни кеча мухлислар қандай қўллаб-қувватлашди?

Фотогалерея: «Насаф»ни кеча мухлислар қандай қўллаб-қувватлашди?

  21.02.2018 13:38
  0
  526
Фотогалерея: «Насаф»ни кеча мухлислар қандай қўллаб-қувватлашди?

Кеча “Марказий” стадионимизга ташриф буюрган футбол ишқибозлари “Насаф”нинг ҳақиқий 12-ўйинчиси ролини бажариб беришди.

Қаршида эрталабдан ёмғир ёғди, ҳаво ҳарорати ҳам одатдагидан кўра, анча салқин бўлди. Ўйин бошланишига яқин вақтлар қолганда ҳам ёмғир ёғиши тўхтамади. Аммо севимли жамоасига далда бўлишга бел боғлаган жонкуяр мухлисларни бу об-ҳаво асло иккилантирмади. Улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб стадионга кела бошлашди. Кеча “Марказий”да минг-минглаб ана шундай мухлислар, об-ҳаво ноқулайлигига қарамасдан, бутун ўйин давомида жамоамиз билан елкама-елка туриб, қўллаб-қувватлаб туришди. Салқин ҳавода илиқ футбол учрашувини томоша қилишди. Футболчиларимиз ҳам бундан куч олишиб, ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишди. Гуёки ўйин бир дарвоза томонга бўлди.

Биз мана шундай ишқибозларимиздан миннатдормиз. “Насаф” футболчилари бундай самимий мухлисларни доимо қадрлайди ва улар учун ўйнайди.

Ҳақиқий футбол ишқибозларига қарата қанчалик илиқ гапларни айтмайлик, камлик қилаверади. РАҲМАТ СИЗГА АЗИЗ МУХЛИСЛАР!

Қуйидаги суратлар мухлисларимизга бағишланади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz