Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: «Қизилқум» - «Навбаҳор» – 1:3

Ўртоқлик учрашуви: «Қизилқум» - «Навбаҳор» – 1:3

  21.02.2018 14:18
  0
  468
Ўртоқлик учрашуви: «Қизилқум» - «Навбаҳор» – 1:3

Тошкент вилоятининг "Дўстлик" стадионида Суперлига вакиллари – “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

“Навбаҳор” таркибида сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац ҳам ўйнади. 1985 йилда туғилган ҳужумчи юртимизга келгунга қадар Арманистоннинг "Бананц" клуби шарафини ҳимоя қилаётганди.

Қизиқарли кечган ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келди. Ҳисоб уларнинг фойдасига бунданда каттароқ бўлиши мумкин эди, бироқ Сардор Сулаймоновнинг 11 метрлик жаримадан тепган тўпини Евгений Черемисин қайтаришга эришди.

“Қизилқум” – “Навбаҳор” - 1:3

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов.

Голлар:  Н.Йованович  - А.Турғунбоев,  А.Алланиязов,  С.Сулаймонов.

Асосий таркибда майдонга тушган футболчилар:

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Гиорги Квесиешвили (Акмал Рустамов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Миржалол Қосимов, Нодирхон Камолов  (Самандар Шодомонов, 46),  Эркин Байдуллаев, Дониёр Усмонов, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович.

"Навбаҳор": Илья Гаврилов, Дарко Станоевич, Остон Ўрунов, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Азиз Турғунбоев, Ненад Иньяц.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz