Қайднома

Қидирув

Жепаров жамоаси ҳам Чемпионлар Лигаси гуруҳида пешқадам бўлиб олди

Жепаров жамоаси ҳам Чемпионлар Лигаси гуруҳида пешқадам бўлиб олди

  21.02.2018 20:24
  0
  477

Ўзбекистонлик Сервер Жепаров тўп сурадиган Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Чемпионлар Лигасининг 2-турида 3 очкони қўлга киритди.

Фото: ОФК

«Озоди» стадионида Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубини қабул қилган «Истиқлол»га меҳмон футболчининг автоголи ёрдам бериб юборди. 67-дақиқадан бошлаб саудияликлар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди ва якунда мағлубиятдан қутилиб қололмади.

Сервер Жепаров илк турда бўлгани каби, бу сафар ҳам майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Айни пайтда теҳронликлар 4 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳдаги иккинчи беллашувда «Ал-Айн» футболчилари Қатар жамоасини таслим қила олмади.

Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» Чемпионлар Лигасининг кетма-кет иккинчи ўйинида зафар қучди

Чемпионлар Лигаси

«D» гуруҳи. 2-тур

20 февраль, сешанба

«Ал-Айн» — «Ар-Райян» 1:1

Голлар: Маркус Берг, 10-пен (1:0). Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 28-пен (1:1).

«Истиқлол» — «Ал-Ҳилол» 1:0

Гол: Абдуллоҳ Ал-Фотиҳ, 46-авт (1:0).

Четлатиш: Али Ал-Ҳабсий, 67 (Ҳ).

Фото: Wikipedia


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz