Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Қибрай туманидаги ИИВга қарашли Академик лицейга ташриф буюрди

Умид Аҳмаджонов Қибрай туманидаги ИИВга қарашли Академик лицейга ташриф буюрди

  21.02.2018 20:44
  0
  432
Умид Аҳмаджонов Қибрай туманидаги ИИВга қарашли Академик лицейга ташриф буюрди

Бугун 21 февраль куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент Академик лицейига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳидаги спортчиларни тайёрлаш бўйича шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, ташриф давомида лицейда таҳсил олаётган бир қанча спортчилар - эркин кураш бўйича туман миқёсидаги, республика миқёсидаги чемпионлар билан  ҳам учрашиб, суҳбатлашилди. Лицейда ёш чемпионларни тайёрлаш учун қандай шароитлар зарурлиги, нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида лицей маъмурияти билан фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақият қозонган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчилар – Забиҳулло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, Сухроб Нуруллаев лицей ўқувчилари билан учрашиб, Осиё чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олишди. Чемпионлар билан бирга эсдалик учун суратга тушишд. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz