Қайднома

Қидирув

«Қироллик клуби» бугунги ўйинни Роналдусиз ўтказади

«Қироллик клуби» бугунги ўйинни Роналдусиз ўтказади

  21.02.2018 21:10
  0
  368
«Қироллик клуби» бугунги ўйинни Роналдусиз ўтказади

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 21 февраль куни Испания чемпионатининг 16-тур доирасида “Леганес”га қарши қолдирилган ўйинда майдонга тушади.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Эътиборли томони, Зидан ЕЧЛда ПСЖга қарши учрашув олдидан жамоа етакчилари Роналду, Кросс ва Навас каби футболчиларни асрашга ҳаракат қилди.  Шунингдек, қайдномага, жароҳати сабаб Марсело ҳамда Лука Модричлар ҳам киритилишмаган.

Қуйида “Реал”нинг кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Касилья, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими.

Ярим ҳимоячилар: Касемиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос.

Ҳужумчилар: Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.

Маълумот учун, “Леганес” – “Реал” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz