«Атлетико» Испания Примероси 23-турида «Малага» майдонида урилган ягона гол эвазига 3 очко олди.
Ҳисобни 1-дақиқадаёқ очган франциялик ҳужумчи эса голни рамзий нишонлаш асносида ўзини танқидлар бўронидан ҳимоя қилди.
Испания футболи 2 ҳафтаки, қайғуда. Мотамнинг сабаби - «Альсира» жамоасининг 15 ёшли футболчиси Начо Барбера ўйин пайтидаги юрак хуружи оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Ушбу кўнгилсизлик катталар футболини ҳам асло бефарқ қолдирмади, албатта.
Мисол учун, «Валенсия» ва «Барселона» вакиллари Барбера ўлими муносабати билан ўйиндан олдин бир дақиқалик сукут сақлашни лозим топишди. «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн эса ўсмир йигит хотирасига индивидуал тарзда ҳурмат бажо келтирди.
У «Малага»га қарши кечган учрашувнинг 40-сониясидаёқ ҳисобни очди ва голни ҳар галгидан бошқачароқ нишонлади: орқасига Начо Барбера ёзуви туширилган 7-рақамли футколкани маъюсгина баланд кўтарди. Қарангки, бу гол ўйин-да ягоналигича қолгач, Гризманнинг хатти-ҳаракати янада каттароқ маъно касб этди.
Ҳа, бунинг учун Антуанни алоҳида ҳурмат қилишлари аниқ. Валоланки, француз йигити охирги вақтларда кескин танқидларга учраётганди. Айниқса, «матрасчилар» фанатлари ундан роса хафалар.
Гап шундаки, франциялик ҳужумчининг «Барселона» билан келишиб қўйгани ҳақидаги хабарлар сира тинмаяпти. Каталония клуби ҳаттоки, Sport.esнинг бу борадаги маълумотига расман раддия берди.
Бироқ испаниялик журналистлар «Барселона»нинг 7-рақамли формаси айнан Гризманн учун «брон» қилиб қўйилганинию, футболчи ўртадаги келишувни бузса, унда жарима тўлашига тўғри келишини таъкидлашдан чарчашмаяпти. Боз устига, Антуан жорий мавсум «Атлетико»га аввалгидек наф беролмаяпти.
Дейлик, «Малага» дарвозасига урилгани унинг учун атиги 8-гол бўлди (самарали узатмалари сони янада кам - 5та). Агар Гризманнинг Примеро доирасидаги 20та ўйинда шундай статистикага эришганига қарасак, эътирозлар бежиз эмаслиги ойдинлашади.
Хуллас, мухлислар барча кўргиликларда айнан уни айбламоқдалар. Антуаннинг ўзи эса ҳамон ишончни оқлаш ҳаракатида.
Эҳтимолки, Франция терма жамоаси вакилига айнан таъсирчан чиққан гол нишонлаш - Барберани хотирлаш саҳнаси қўл келар...
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20