Қайднома

Қидирув

«Реал» қолдирилган ўйинда «Леганес»ни мағлуб этиб, учинчи ўринга кўтарилди

«Реал» қолдирилган ўйинда «Леганес»ни мағлуб этиб, учинчи ўринга кўтарилди

  22.02.2018 00:38
  0
  366
«Реал» қолдирилган ўйинда «Леганес»ни мағлуб этиб, учинчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 16-тур қолдирилган ўйинидан ўрин олган “Леганес” – “Реал” учрашуви якунига етди. Ўйин Зинеддин Зидан шогирдларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида “Леганес” ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Тео Эрнандес дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариш ҳаракатида тепмоқчи бўлди, аммо қайтарилган тўпни Бустинса голга айлантириб кутилмаганда ҳисобни очди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, Васкес Каземиронинг узатмасидан сўнг ҳисобни тезкорлик билан тенглаштирди. 29-дақиқада “Реал” яна гол урди. Бу сафар Васкеснинг узатмаси орқали Каземиро жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол кузатилмади.

Иккинчи бўлимни юлдузларсиз ўтказаётган “Реал” иложи борича қарши ҳужумларда рақибни жазоламоқчи бўлди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида ўйиннинг 90-дақиқасида жарима майдончасига ёриб кирган Ковачичга қўполлик ишлатилди ва юзага келган пенальтини жамоа сардори Серхио Рамос аниқ амалга ошириб, Роналдусиз ўйнаган “қироллик клуби”ни “Леганес” билан ўйинда ўйиндаги ғалабаси таминлади. Шу тариқа, “Реал” сафарда ғалаба қозониб, Испания чемпионатидаги очколар сонини 48 тага еткизиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ла Лига, 16-тур.

Леганес – Реал Мадрид 1:3.

Голлар: 1:0 – 6 Бустинса, 1:1 – 11 Васкес, 1:2 – 29 Каземиро, 1:3 – 90, пенальти Рамос.

Леганес – Куэльяр, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 46), Пирес, Гумбау (Перес, 46), Эрасо, Эль-Жар, Рамос (Амрабат, 72), Бовю.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Тео, Карвахаль, Рамос, Каземиро, Ковачич, Иско (Льоренте, 87), Васкес, Асенсио, Бензема (Бэйл, 76).

Огоҳлантиришлар: Рико (51), Рамос (57), Куэльяр (85), Перес (86).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz