Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» БААда: 7-кун

«Пахтакор» БААда: 7-кун

  22.02.2018 09:31
  0
  305
«Пахтакор» БААда: 7-кун

Дубайдаги йиғиннинг 7-кунида жамоамиз "Над Ал Шеба" спорт мажмуасида машғулот ўтказди.

Бир кун олдин "Ал-Ҳамрия"га қарши беллашувда 90 дақиқа ўйнаган футболчилар спорт залида Ласло Ямбор билан машғулот ўтказишди. Улар тикланишга қаратилган машқларни бажаришди. Қолган ўйинчилар ва дарвозабонлар эса майдонда шуғулланишди.

Одатдагидек енгил машқлар билан қизишиб олгач, футболчилар турли тактик кўрсатмалар устида ишлашди.

Кичик ҳудудда тўпни бир-бирига аниқ етказиб бериш, босим уюштириш, тезкор ҳужум ташкил этиш ва уни зарба билан якунлаш сингари жиҳатларда меҳнат қилинди. Машғулот якунида футболчилар узоқ масофаларга тўп ошириш борасида маҳоратини сайқаллаштирди.

Енгил жароҳати сабабли бир неча кун алоҳида шуғулланган Марко Симич умумий гуруҳга қайтди.

"Пахтакор" БААдаги учинчи назорат ўйинини 23 февраль куни Уммоннинг "Шабаб" жамоасига қарши Ал-Айнда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz