Қайднома

Қидирув

Азиз Ғаниевни таваллуд айёми билан табриклаймиз

Азиз Ғаниевни таваллуд айёми билан табриклаймиз

  22.02.2018 12:36
  0
  539
Азиз Ғаниевни таваллуд айёми билан табриклаймиз

Бугун “Насаф” жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси, Осиё чемпиони,  Азизжон Ғаниевнинг таваллуд айёми. Иқтидорли ярим ҳимоячи 20 ёшга тўлди.

Азизжон “Насаф” футбол мактабининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчимиз кейинги йилларда жамоамизнинг асосий таркибида ўз ўрнига эга бўлди. Ўзининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан нафақат юртимизнинг балки хорижлик футбол ишқибозларининг ҳам назарига тушди.

Футболчимиз шунингдек мамлакатимиз терма жамоаси сафида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Азизжон Ғаниевни бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан, шунингдек мамлакатимиз футбол ишқибозлари номидан самимий муборакбод этамиз. Азизжонга сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт тилаймиз.

Азизжон узоқ йиллар тўп тепиб, улкан зафарларни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин, Азизжон!

“Насаф” ПФК жамоаси


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz