Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: «Ла-лига бош соврини учун курашамиз»

Серхио Рамос: «Ла-лига бош соврини учун курашамиз»

  22.02.2018 18:38
  0
  470
Серхио Рамос: «Ла-лига бош соврини учун курашамиз»

«Реал» клуби сардори Серхио Рамос «Леганес» жамоасига қарши ўйинда гол киритди. Ҳимоячи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ғалабалар ҳар доим руҳиятни кўтаради. Шу тарзда давом этишимиз лозим. Омадсиз сериялардан кейин жамоа аста-секин ўз мақсадлари томон интилмоқда. Испания чемпионати бош соврини учун курашамиз ва орадаги фарқни қисқартиришга уриниб кўрамиз. Янада яхшироқ ўйнаб, камроқ тўп ўтказиб юборишимиз лозим.

Пенальти? Роналду майдонда йўқ пайти, 11 метрлик жарима тўпини навбат билан мен ва Бэйл тепамиз. Орамизда рақобат йўқ», - дейди Рамос.

«Реал» клуби 24 турдан сўнг Испания чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турмоқда, пешқадамдан 14 очко ортда қолган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz