Қайднома

Қидирув

Сесар Аспиликуэта: «Барселона»дан ўтиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз

Сесар Аспиликуэта: «Барселона»дан ўтиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз

  23.02.2018 09:18
  0
  411
Сесар Аспиликуэта: «Барселона»дан ўтиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз

“Челси” клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта “Барселона”га қарши жавоб учрашуви олдидан нима кутаётганини айтиб ўтди.

“Меҳмонда урилган гол “Барселона”га катта ишонч бағишлайди, чунки 0:0 ҳисоби ҳам уларни кейинги босқичга чиқишлари учун етарли бўлади.

Лекин олдимизда ҳали вақт бор ва бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. “Челси”га қийин бўлишини биламиз, лекин биринчи ўйиндаги ҳаракатларимиз жамоанинг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб берди. Кейинги босқичга чиқиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Испанияда идеал ўйин ўтказишга мажбурмиз. Бизга қарши жуда ҳам кучли футболчилар қаршилик кўрсатишади. Бироқ, “Челси” ўз кучига ишониб, кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилади”, – деди Аспиликуэта.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz