Қайднома

Қидирув

"Нефтчи" ФК анъанавий хайрия тадбирини ўтказди(ФОТО)

"Нефтчи" ФК анъанавий хайрия тадбирини ўтказди(ФОТО)

  23.02.2018 08:49
  0
  536

Янги мавсум бошланиши арафасида “Нефтчи” ПФК маъмурияти ташаббуси билан жамоа аъзолари ҳамда мутассадлари ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф доирасида хайрия акциясига қўл уришди. Ташриф “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”дан бошланди. Жамоа аъзоларини муассаса раҳбари Абдуғани Турдибоев ва бир қатор ишчи-ходимлар қарши олишиб, тадбирга йиғилган имконияти чекланган болалар олдига бошлаб боришди.


Тадбирни “Нефтчи” ПФК матбуот хизмати ходими Ҳожиакбар Жабборов тантанали равишда очиб, сўз навбатини клуб техник директори Абдусамад Назирдиновга тақдим этди.

– Жамоамиз Сизлар билан учрашувни анчадан бери ният қилиб келганди, – деб гап бошлади   Абдусамад Назирдинов – Раҳбарларимиз ҳам Сиз болажонларга ўзларининг самимий тилакларини етказиб қўйишни илтимос қилишган. Мана баҳор айёми ҳам яқинлашмоқда. Шу қатори хотин-қизлар ва “Наврўз” байрамлари билан ҳаммани табриклаб қоламиз. Барча қилаётган хайирли ишларимиз халқимизнинг фаровон хаёти учун, биз эса ўз ўйинларимиз орқали Фарғона аҳлини бу йил хушнуд этиб, юқори марраларни забт этган ҳолда жамоанинг мавқеини тиклашга ваъда берамиз. Насиб қилса,  бу йилдан бошлаб чемпионатимиз баҳслари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда. Шу сабаб “Нефтчи” иштирокидаги ўйинларни ТВ орқали кўришингиз учун бугун жамоамиз номидан мазкур  муассасага телевизор  совға қилмоқчимиз, – деди А.Назирдинов

Шунингдек, жамоа ҳимоячиси Шукур Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, имконияти чекланган болалар ва муассаса ходимларига ўз ниятларини билдирди. Болажонлар меҳмонларнинг совға- саломларини қабул қилгач, мазкур учрашувдан бир олам завқ олишганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.


Шундан сўнг “Нефтчи” аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Қариялар уйи”ни зиёрат қилиб, у ердаги кексалар билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Дарҳақиқат, инсон дунёга келиб ўсади, улғаяди, умр гузаронлик қилади. Кечаги гўдак бугун йигит, бўйи етган қиз. Вақт ўтиши билан, насиб этса, ҳар бир инсон қарилик ёшига етади, бу – ҳаёт қонунияти. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгиллари кўтарилди. Мавсум давомида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришни таъкидлашди.

Куннинг иккинчи қисмида Марғилон шаҳридаги 1-сонли болалар уйи “Нефтчи”нинг сўнгги ташрифига айланди. Мазкур  муассасада тарбия топаётган болалар футболчиларни илиқ кутиб олишди. Учрашув давомида уларга ҳам клуб совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнгида “Меҳрибонлик уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.


Манба: fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz