Қайднома

Қидирув

Марадона «Динамо» Самарқанд сафида гол урди

Марадона «Динамо» Самарқанд сафида гол урди

  23.02.2018 10:28
  0
  515
Марадона «Динамо» Самарқанд сафида гол урди

Тошкентдаги йиғин доирасидаги дастлабки назорат ўйинини “Динамо” жамоаси “Пахтакор” ўринбосарларига қарши ўтказишди.

Шу куни мураббийлар штаби таркибда бир қатор янги ёш футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Учрашувнинг 14-дақиқасида тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов ҳисобни очди.

Танаффусдан кейин эса таркибда қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 70-дақиқада жамоа сафида кўрикда бўлган Марадона Сафаров ўз голи билан ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

Учрашув якунигача эса Жасур Абдураимов қўл остидаги “Пахтакор” ёшлари дастлаб пенальти, ўйин якунида эса дуранг қайд этилишини таъминлаган голни киритишди, 2:2.

Назорат учрашуви.

Тошкент. 22 февраль (пайшанба)

«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР» (ёшлар) – 2:2

Голлар: Илҳом Юнусов 14, Марадона Сафаров 70   –  78 пенальти, 90.

«Динамо»: Шохруҳ Раимов (Рустам Тоштурдиев), Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов (Фирдавс Абдусалимов), Бунёд Исроилов, Элбек Отақулов (Жасур Ашуров) Акмал Бозоров (Комил Шарофутдинов), Илҳом Юнусов (Жасур Қурбонов), Дамир Темиров (Тимур Файзуллаев), Мирзабек Жониқулов (Орзу Аҳмедов), Марадона Сафаров (Фарзин Мухторов), Асомиддин Маматов (Дилшод Шарофутдинов).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz