Қайднома

Қидирув

«Арсенал», «Бавария» ва Манчестерклублари «Аякс» ҳимоячиси учун курашмоқдалар

«Арсенал», «Бавария» ва Манчестерклублари «Аякс» ҳимоячиси учун курашмоқдалар

  23.02.2018 15:13
  0
  381
«Арсенал», «Бавария» ва Манчестерклублари «Аякс» ҳимоячиси учун курашмоқдалар

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзда Европанинг топ-клубига ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, "Арсенал", "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клубилари 18 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқдалар. Клубларнинг расмийлари голландиялик футболчининг вакиллари билан учрашганлар.

Шунингдек, ёш иқтидор эгасига "Барселона" томонидан ҳам қизиқиш бор, бироқ каталонияликлар ҳали музокараларга киришмаганлар. Чунки уларнинг асосий нишони "Гремио" вакили Артур бўлиб турибди.

Ушбу мавсум де Лигт жамоаси сафида 29 ўйин ўтказиб, 2тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz