Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» «Сурхон» баҳсида жиззахликларнинг қўли баланд келди

«Сўғдиёна» «Сурхон» баҳсида жиззахликларнинг қўли баланд келди

  23.02.2018 15:28
  0
  489
«Сўғдиёна» «Сурхон» баҳсида жиззахликларнинг қўли баланд келди

Бугун жамоамиз мавсумга тайёргарлик давомида яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказди. Рақиб эса "Сурхон" жамоаси бўлди.

Ҳар иккала бўлимда ҳам "Сўғдиёна" нинг устунлигида ўтди. Майдон ҳолати кечаги ёмғирдан сўнг футболчиларнинг маҳоратини тўлиқ намойиш этишга ҳалақит қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида ўтди. Бўлимнинг сўннги дақиқаларида жамоамиз ҳимоячиси Акмал Холмуродов ҳисобни очди. Бир қатор хавфли вазиятлар яратилган бўлса-да, ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

«Сўғдиёна» - «Сурхон» - 1:0

Гол: Акмал Холмуродов

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев(с), Акмал Холмуродов, Руслан Мелзиддинов, Дониёр Одилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов, Иқбол Маликжонов, Тохир Шамшитдинов, Алишер Зиявуддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов

Захира: Дилшод Хамроев, Жаҳонгир Абдумўминов, Сардор Азимов, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Дониёр Хасанов, Фарход Миратматов, Азамат Исроилов

"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz