Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: «Барселона» ва «Атлетико» билан орадаги фарқни қисқартириш керак

Серхио Рамос: «Барселона» ва «Атлетико» билан орадаги фарқни қисқартириш керак

  23.02.2018 16:14
  0
  494
Серхио Рамос: «Барселона» ва «Атлетико» билан орадаги фарқни қисқартириш керак

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос “Леганес”га қарши учрашувда қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдлари 0:1 ҳисобида ортда бора туриб, якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

“Биз сўнгги пайтларда муҳим бўлган ғалабаларни қўлга киритдик. Энди ғалабали серияларни давом эттирган ҳолда, “Барселона” ва “Атлетико” билан орадаги фарқни қисқартиришимиз керак. Ғалабалар доимий жамоа кайфиятига таъсир ўтказади.

Футболда асосийси – натижа. Айни пайтда “Реал” примеро ўйинларига бор эътиборини қаратиши керак. Бизнинг ғалабаларимиз рақибларимиз ишини янада қийинлаштиради”, — дейди Рамос AS нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz