Қайднома

Қидирув

«Реал» ёзда Бэйл билан хайрлашади

«Реал» ёзда Бэйл билан хайрлашади

  23.02.2018 20:13
  0
  457
«Реал» ёзда Бэйл билан хайрлашади

«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл мавсум охирида жамоани тарк этади, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Манбада айтилишича, испан гранди раҳбарлари уэльслик футболчи билан хайрлашишни мақсад қилганлар. Бэйл сўнгги вақтларда асосий таркибдан жой ололмаётганидан норози. Ўз навбатида раҳбарият ва мураббийлар штабини унинг ўйини қониқтирмаяпти.

Бундан ташқари, Бэйлнинг жароҳатларга мойиллиги ҳам бор. 2013 йилда «Тоттенхэм»дан келиб қўшилган Гарет шу вақтгача 25 бор жароҳат олди ва бунинг натижасида 78та ўйинни ўтказиб юборган.

Бэйлнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz