«Милан» бош мураббийи Женнаро Гаттузо клубдаги вазифаси нимадан иборат экани ҳақида гапирар экан, ҳазиломуз оҳангда футболчиларга мавсум охирига қадар бош оғриғи бўлишини айтиб ўтди.
«Йигитларга раҳмат - уларни ёқиш учун биргина учқун кифоя қилди. Мураббий сифатида тўлиқ қониқишни туйяпман ва футболчилар ўзларидан кутилаётган ҳамма ишни бажаришмоқда.
Улар асосий роль ўйновчи шахслар, мен фақат ғоя беряпман, холос. Футболчилар мухлислар олдига келиб, улар билан саломлашишларини истайман. Улар буни мураббийсиз ҳам бажармоқдалар.
Ҳозир жамоа шунчалик яхши ўйнаяптики, унинг мураббийи сифатида енгилликни ҳис қиляпман. Эртага бошқа кун бошланади, ҳаммасини бошидан бошлаймиз.
Менинг вазифам - мавсум охиригача футболчиларга бошоғриқ бўлиш. «Милан»га тайинланганимда, қўлимга худди иссиқ картошка олгандай бўлгандим.
Менга қийинчилик ёқади. Енгил вазифаларни ёқтирмайман, шунинг учун жонажон «Милан»ни танладим. Кўрамиз, охири нима билан тугар экан»,-деди Гаттузо.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20