Қайднома

Қидирув

Ла-Лига президенти «Спартак» мухлислари ҳақида жуда кескин фикр билдирди

Ла-Лига президенти «Спартак» мухлислари ҳақида жуда кескин фикр билдирди

  24.02.2018 12:18
  0
  481
Ла-Лига президенти «Спартак» мухлислари ҳақида жуда кескин фикр билдирди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Европа Лигаси доирасида кечган «Атлетик» – «Спартак» (1:2) ўйинидан олдин юз берган тўқнашувлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Бу шунчаки ақлсизлик, бу жуда жиддий масала. Биз футболга зўравонликни олиб киришларига йўл қўймаслигимиз керак. Бундай одамларга шафқат қилиш керак эмас, бундай иллатларни илдизи билан қўпориб ташлаш лозим.

Рус «ультрас»ларини (жамоа фанатларидан иборат гуруҳ) Бильбаога киритмаслик керак эди. Уларнинг баъзилари ҳуқуқ-тартибот органларига таниш кишилардир, шу сабаб юзага келган воқеалар тасодифий эмас. Энг ёмони – бир инсон ҳаёт билан хайрлашди ва энди уни ортга қайтариб бўлмайди.

Ишқибозлар билан юзага келган сўнгги жиддий воқеалар еврокубокларда юзага келмоқда. Ички чемпионатларда бундай вазиятларни назорат қила оламиз, аммо «ультрас»лар бошқа мамлакат худудига чиқар экан, бу варварлар янада ёввойилашиб кетади», – дейди Тебас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz