Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Ишонч текинга тарқатилмайди, уни қозониш лозим»

Моуриньо: «Ишонч текинга тарқатилмайди, уни қозониш лозим»

  24.02.2018 14:12
  0
  343
Моуриньо: «Ишонч текинга тарқатилмайди, уни қозониш лозим»

Ушбу мавсум португалиялик мутахассис кўпинча ёш ярим ҳимоячи Скотт Мактоминейга ишонч билдирмоқда ва АПЛ доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди.

Жозенинг гапларига кўра, 21-ёшли ярим ҳимоячи ўзининг меҳнати билан асосий таркибдан жой олишга эришган.

«Мен ўз ишончимни текинга тарқатмайман. Мураббий футболчига ишонч билдириши керак эмас, балки футболчи мураббийнинг ишончини қозониши лозим ва унга ишонишига мажбур қилиши лозим.

Баъзида биз футболчилар учун ҳамма нарса тақдим қилишга мажбурмиз, аммо улар эса бизга ҳеч нарса бера олишмайди. Мен буни нотўғри деб ўйлайман.

Мактоминейга бўлган ишончни у тўлақонли ўз меҳнати билан қозона олди. Табийки, олдинда уни узундан узун йўл кутиб турибди.

Асосий таркибда бошлаган 8 та ўйиндан кейин ҳам ва умуман бундан ташқари у кўп нарса ўрганиши лозим. Шу билан бирга Скотт ўз ўйини билан ҳам менинг ишончимга кириб бормоқда», - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz