Қайднома

Қидирув

9 йил «Бунёдкор»да ўйнаган Достон Ҳамдамов "Анжи"га қочиб кетди-ми?

9 йил «Бунёдкор»да ўйнаган Достон Ҳамдамов "Анжи"га қочиб кетди-ми?

  24.02.2018 19:06
  0
  965
9 йил «Бунёдкор»да ўйнаган Достон Ҳамдамов

«Бунёдкор» футболчиси Достон Ҳамдамов клуб раҳбариятининг рухсатини олмай туриб, Россиянинг «Анжи» клубига кетиб қолди. 

Фото: «Sports.ru»

«Анжи» айни вақтда Туркияда йиғин ўтказмоқда. Ҳамдамов «Бунёдкор»нинг Амирликларда бўлиб ўтган йиғинидан қайтиб келгач, ҳеч кимга айтмай, Туркияга кетган. Бундан на клуб раҳбари Мурод Алиевнинг ва на бош мураббий Миржалол Қосимовнинг хабари бўлган.

Достон Ҳамдамов бунгача Ўзбекистон U23 терма жамоаси сафида Хитойга бориб, Осиё чемпионлигини қўлга киритганди. Натижада у мамлакат раҳбаридан Malibu, шунингдек, «Пахтакор» раҳбариятидан пул мукофоти олди. Унинг «Бунёдкор» билан амалдаги шартномаси 2018 йил сўнгида якунига етиши керак эди. Аммо кўринишидан ярим ҳимоячи «қалдирғочлар» учун ортиқ ўйнашни истамаган.

Фото: «Бунёдкор»

«Бунёдкор» амалдаги шартномадан келиб чиқиб, Ҳамдамовни трансферга қўйганди. Унга Тошкентнинг бошқа бир клуби «Пахтакор» харидор бўлган. Футбол агентлари эса унга Россия клуби вариантини таклиф қилган. Ҳамдамовда барчаси жойида бўлса, «Бунёдкор»га пулни «Анжи» тўлаб бериши керак бўлади. Аввалроқ мазкур клубни ўзбекистонлик Вадим Афонин тарк этганди.

Достон Ҳамдамов «Бунёдкор» футбол академиясига 13 ёшида келган. У 9 йил давомида шу клубда камол топди ва миллий терма жамоага қадар бўлган йўлни босиб ўтди. Бунгача Элдор Шомуродов Россиянинг «Ростов» клубига йўл олган бўлиб, унинг орқасидан «Бунёдкор» пул ишлаб олганди. Кейинроқ Отабек Шукуров Амирлик клубига йўл олганди.

***

Айтганча Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов Россиянинг "Анжи" клуби сафида майдонга тушди. Туркияда йиғин ўтказаётган Махачқалъа клуби бугун Беларуснинг "Слуцк" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда. Учрашувда Ҳамдамов майдонга тушган. У 7-рақам остида ҳаракат қилди. Қуйидаги видеода Ҳамдамовнинг голини томоша қилинг.

 


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz