Қайднома

Қидирув

Вальверде: «Чемпионат тақдирини иложи борича тезроқҳал қилмоқчимиз»

Вальверде: «Чемпионат тақдирини иложи борича тезроқҳал қилмоқчимиз»

  26.02.2018 02:41
  0
  380
Вальверде: «Чемпионат тақдирини иложи борича тезроқҳал қилмоқчимиз»

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионати доирасидаги «Жирона»га қарши баҳсда Луис Суарес атайин сариқ карточка олмаганини айтиб ўтди.

«Бу ҳакамларнинг қарори. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Луис ҳар доим шундай ўйнайди.

Агар сариқ карточка йиғилиб қолиши сабаб бирор футболчини йўқотадиган бўлсак, унда бошқаси тушади. Аммо шу билан бир қаторда биз чемпионат ғолиблигини иложи борича тезроқ қўлга киритишни истаймиз», — дейди Вальверде.

Суарес ушбу ўйинда бешинчи сариқ карточкасини олди ва «Лас-Пальмас»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади.

Бироқ футболчи «Атлетико»га қарши ўйингача «тоза» ҳолда етиб бориш учун атайин карточка ишлаб олган бўлиши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz