Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» – Англия лига кубоги совриндори

«Манчестер Сити» – Англия лига кубоги совриндори

  26.02.2018 00:31
  0
  435
«Манчестер Сити» – Англия лига кубоги совриндори

«Уэмбли» стадионида бугун «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари куч синашишди ва «шаҳарликлар» ишончли ғалабани қўлга киритишди.

«Манчестер Сити» клуби Пеп Гвардиола бошчилигидаги илк совринни қўлга киритди. «Арсенал» эса финалда ўзини йўқотиб қўйди. Венгер шогирдлари ўйинни ёмон бошлашмади, аммо 18-дақиқадаги гол кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.

Иккинчи бўлимда «Манчестер Сити» жамоаси ишончли ўйин намойиш қилишди. Иккинчи урилган голдан кейин ўйин деярли якун топди. 65-дақиқада эса Агуеро якуний ҳисобни таъминлаб берди.

«Манчестер Сити» Лига кубогини 5-маротаба қўлга киритди.

Англия лига кубоги финал

«Арсенал» - «Манчестер Сити» 0:3

Голлар:  0:1 – 18 Агуэро, 0:2 – 58 Компани, 0:3 – 65 Сильва.

Арсенал – Оспина, Мустафи, Косьельни, Монреаль (Колашинац, 26), Чемберс (Уэлбек, 65), Озил, Рэмзи (Ивоби, 73), Уилшер, Джака, Бельерин, Обамеянг.

Манчестер Сити –  Браво, Компани, Данило, Уокер, Отаменди, Гюндоган, Фернандиньо (Бернарду Силва, 52), Сильва, де Брюйне, Сане (Габриэл Жезус, 77), Агуэро (Фоден, 89).

Огоҳлантиришлар:  Бельерин (24), Рэмзи (32), Фернандиньо (36), Чемберс (47), Компани (80), Уилшер (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz