Қайднома

Қидирув

Футболимиз очиқ ярасига ишора – буни ким қандай тушунади?

  27.02.2018 06:27
  0
  521
Футболимиз очиқ ярасига ишора – буни ким қандай тушунади?

Чамаси 10 кунча аввал навқирон мухлислардан бири Икромжон Ўктамалиев тўсатдан сўраб қолди:

- Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон терма жамоаси қачон жаҳон чемпиони бўлади?

Очиғи, савол бизни ҳаддан зиёд ҳайратлантирди. Чунки футболимизнинг бош мақсади жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олиш эканлиги барчага маълум. Икромжон ва унинг навқирон тенгдошларини эса жаҳон чемпионлиги масаласи қизиқтирмоқда.

Футболни реал таҳлил қиладиганлар бу тўғрида ҳаттоки, ўйлаб ҳам кўришмайди. Бунинг учун уларни айблаш ноўрин, албатта. Ахир ширин хаёллар, орзу-ҳаваслар учун ҳам қандайдир асос, мантиқ бўлиши керак-да! Ҳозирги ҳолатда футболимиз ва жаҳон чемпиони мақомини ёнма-ён қўйиш ўта ноқулай.

Жаҳон кубогига яққол даъвогар, аммо унга ҳали эришолмаган қанча-қанча кучли терма жамоалар турганида, мундиал йўлланмасига етишолмаётган футбол муҳитида шундай ажабтовур саволнинг туғилиши, ҳақиқатан ҳам, фавқулодда ҳодиса.

Тушунамиз, бу ғалати савол қайсидир футбол билимдони энсасини қотиради ёки оддийгина кулгусига асос беради. Ҳозирги вазият шундай. Реалликдан қочишнинг иложи йўқ. Аммо Икромжоннинг саволини батамом четга суриб қўйиш адолатсизликдир, назаримизда.

Туянинг ҳаммомни орзу қилиши ҳақидаги мақол бутунлай бошқа масала. Навқирон авлоднинг беғубор орзулари сабаб, футбол тарихида «сенцасия» рўй беришини инкор этмайлик асло. Яна 50 ёки 100 йилдан сўнг эҳтимолки, Европа футболдан зерикиб, янги спорт турини кашф этар...

Мисол учун, бир вақтлар Дания ёки Греция терма жамоаларини Европа чемпиони бўлишини хаёлга сиғдириш ҳам мушкул эди. Бироқ хаёлотга сиғмас ишлар ҳақиқатга айланди. Ж.Кореяда ташкиллаштирилган қишки Олимпиадада эса спорт дунёси яна бир кутилмаган воқейлик олдида ҳайратдан ёқа ушлади.

Қарангки, хоккейнинг доимий фаворитлари - Швеция, Канада ёки АҚШ термаси эмас, балки ҳамиша аутсайдер саналган Германия жамоаси Олимпиада чемпиони бўлишга яқин келди. Аниқроғи, қандайдир бир дақиқа немисларнинг буюк «сенсация»дан маҳрум қилди.

Йўқ, аслида уларнинг кумуш медаль ютишлариёқ ҳақиқий «сенцасия». Ахир бор-йўғи 20-30 йил аввал Германия хоккейи бугунги Албания, Норвегия, Исландия футболи каби таассурот уйғотарди. Мана, исландлар футболда аллақачон хомхаёлдек туюладиган ишларни амалга ошириб қўйишди.

Энди навбат Германия хоккейига! Немис хоккейчилари чорак финалда швециялик, ярим финалда эса канадалик усталарни уялтиришди. Авваллари бу каби учрашувлардан олдин ҳеч бир иккиланишсиз Швеция ва Канада терма жамоаларига ғалаба ёзиларди.

Асосийси, прогнозлар 100 фоиз ўзини оқларди. Хуллас, ўша қатъий тартиб, кўникилган қолип бузилди. Германия терма жамоаси кўз ўнгимизда жаҳон хоккейи тарихини янгилади. Шундай экан, навқирон мухлислар авлоди ўзбек футболи имкони ва келажагини юқори баҳолашга ҳақли.

Навқирон ёшларимизга хайрихоҳ бўлиб, бир ёқимли қиёсни тилга оламиз. Россия хоккейи орадан 26 йил ўтиб, яна қишки Олимпиада шоҳсупасига кўтарилишни уддалади. Футболчиларимиз эса бундан 24 йил олдин Осиё ўйинларида зафар қучишганди. Демак, Токио-2020 Олимпиадаси вақтида бу муддат 26 йилни ташкил этади.

Демоқчимизки, футболимиз тақдирини ғойибона Олимпиада чемпиони унвони билан туташтирсак арзийди. Ёш футболчиларимиз шунга яраша дадил ва ғолибона қадам ташлашгани бу хулосанинг ўзаги, мустаҳкам таянчидир. Эътиборлиси, Россия термаси ҳам гуруҳ босқичининг дастлабки баҳсида анча кучсиз саналган словакиялик хоккейчиларга ютқазди.

Ҳаммаси принципиал рақиб - АҚШ термасини 4та шайба фарқи билан енгишдан сўнг бошланди. Финал баҳсининг сўнгги дақиқасида Никита Гусев ҳисобни тенглаштириб, Россия хоккейи шонли тарихини шармандаликдан қутқарди. Жамоанинг энг ёш аъзоси Кирилл Капризов эса ғалаба шайбаси - олтин голни урди.

Ўйлаймизки, бу маълумотлар Осиё чемпионига айланган ёш футболчиларимиз билан боғлиқ айрим хотираларни ёдингизга солди. Ҳа, айтганча, Кирилл Капризовнинг истеъдоди ва келажагига ҳам дастлаб ишонқирамай қарашган. Футболимизда ёш истеъдодлар тақдирига худди шу таҳлит ёндашув ҳамон борлиги рост.

Қизиқ, Равшан Ҳайдаров финал учрашувида бутун масъулиятни зиммасига олиб, Андрей Сидоровга ишонч билдирсаю, «Сўғдиёна» аксинча, Осиё чемпиони билан «дўстона» хайрлашса.

Футболимиз шу зайл чемпионларни, истеъдодларни бой беради. Уларни асраш ўрнига гоҳо йўлдан адаштиради, ёш футболчига маёқ бўлишдан ўзини тийиб, баъзан уни жазолаш, бир умрга четлатиш ҳақида ўйлайди.

Мутасаддиларнинг ижобий хулосаларидан умидвор ҳолда, ёш футболчининг тақдирига қайғуриб, уни ўртоқлик учрашувлари билан юпантираётган жамоага эса катта миқдорда жарима белгилайди. Ана шундан ёндашув таъсирида футбол дунёсида баъзи истиснолар борлигини унутади.

Ҳолбуки, мутасаддиларнинг ўзлари Суперлига ва Про-лига иштирокчиларини танлашда истисноларга йўл қўйишмоқда. Мухлислар ҳаммасини кўриб, билиб туришибди.

Футболимиз келажагини ўйлаб, бундай истисноларни тўғри тушунишга ҳам интилишмоқда. Хуллас, мавжуд шароитда, янгиланиш жараёнида футболимизни қатъий қонун-қоидалар асосида бошқариш ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди.

Мутасаддиларга тегишли иложсиз истисноларнинг сабаби шу. Халқимиз «Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга», дейди мураккаб вазиятларда мувозанат қарор топишини истаб.

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалардан муддао не? Истаймизки, футболимиз раҳбарияти инсонийлик тамойилларидан келиб чиқиб, ўзи шундоқ ҳам молиявий ҳолати анча оғир жамоаларга нисбатан молиявий жазо - жаримани енгиллаштирса, бир умр севимли спорт туридан четлатилган футболчиларга хатоларини тузатиш имконини яратса.

Зеро, «Навбаҳор» каби номдор клубни Суперлигада асраб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзлаб ҳомий ташкилотларга осон бўлмаётгани каби бир футболчининг камол топиши ҳам машаққатларга тўла узоқ муддатдир.

Унутмайликки, бугунги битта адолатли истисно эртага футболимиз фойдасига катта наф келтириши мумкин. Суперлига старти арафасида шу каби муаммолар хусусида яна бир бора мушоҳада юритилса, ёмон бўлмасди.

Салом, бизни мушоҳадага чорловчи, янгиликларга ундовчи Суперлига! Дебют мавсуминг муборак!

Муҳаммад Вали

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz