Қайднома

Қидирув

Водий футболи

Водий футболи

  03.03.2018 14:44
  0
  417
Водий футболи

Мана, навбатдаги футбол мавсуми стартига ҳам етиб келдик. Бу йил кўпчилик қатори олий дивизионимиздан кўп нарса кутяпман.

Суперлига номи остидаги илк чемпионат ўзига хос бурилиш нуқтасига айланса, ажабмас. Ўйлайманки, айниқса, чемпионлик учун кураш ҳар қачонгидан-да қизғинроқ тус олади.

Яна бир умид шуки, водий жамоалари яқин йилларда «олтин марра» йўлида пойтахт триоси ва «Насаф»га муносиб рақобат тақдим этсин.

Ишонаманки, «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоалари янги мавсумда ҳам ўтган йилги юқори иштиёқни давом эттириб, янада кучаяди, «Нефтчи» эса нафақат ўз шаъни, балки «Цементчи» ҳурмати учун ҳам аввалги мавқеини тиклашга киришиши шарт.

Юртимизда ҳар баҳор,

Бошланар катта футбол.

Биз - водийлик мухлислар,

Олқишлаймиз кутиб гол.

                Баҳор асли футбол вақти,

                Ям-яшил бўлар майдон.

                Тўп тепганда йигитлар,

                Ўт чақнайди кўзидан.

Водийим футболи зўр,

Ўсишда давом этсин бешак,

«Нефтчи», «Қўқон-1912», «Навбаҳор»,

Рақибларга бўлсин ўрнак.

                «Водий дербиси» очсин чирой,

                Ўйинни бошқарса Равшан Эрмат.

                Мухлислар оқсин гўё сой,

                Стадион тўлса шудир роҳат. 

Чемпионат кубогин олиб,

Қилайлик катта тантана.

Футболимиз ўтмишин эслаб,

Талпинайлик олдинга баралла!

Қудрат МАҲМУДОВ, Наманган шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz