Қайднома

Қидирув

«Темирйўлчилар» бугун Қатарда жиддий синовдан ўтишади

«Темирйўлчилар» бугун Қатарда жиддий синовдан ўтишади

  06.03.2018 18:23
  0
  433
«Темирйўлчилар» бугун Қатарда жиддий синовдан ўтишади

Бугун, 6 март куни Ўзбекистоннинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасида навбатдаги 3-тур ўйинини ўтказади. “Темирйўлчилар” Қатарда “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

“Локомотив” “В” гуруҳида 2-турдан сўнг 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Локо”нинг бугунги рақиби “Ал Дуҳаил” эса 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Демак, бугун “темирйўлчилар” Қатарда нафақат гуруҳ пешқадамлиги учун курашиш билан бирга Қатарда жиддий синовдан ҳам ўтишлари табиий.

ОЧЛ-2018. “B” ГУРУҲИ, 3-ТУР

“ЛОКОМОТИВ” (ЎЗБЕКИСТОН) – “АЛ ДУҲАИЛ” (ҚАТАР)

3-тур. 6 март.  Доҳа.  “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони

Бош ҳакам:  Кристофер Жеймс Бит (Австралия)

Қанот ҳакамлари:  Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия)

Тўртинчи ҳакам:  Тимур Файзуллин (Қирғизистон)

Ҳакамлар назоратчиси:  Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)

Комиссар:  Тун Тун Аунг (Мьянма).

Маълумот ўрнида, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади.  Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz