Қайднома

Қидирув

Фото: «Қироллик клуби»га тегишли сиз билишингиз керак бўлган сир

Фото: «Қироллик клуби»га тегишли сиз билишингиз керак бўлган сир

  06.03.2018 17:02
  0
  392
Фото: «Қироллик клуби»га тегишли сиз билишингиз керак бўлган сир

Бугун, 6 март куни жаҳоннинг энг совриндор жамоаларидан бири Мадриднинг “Реал” клуби асос солинганига 116 йил тўлди.
 
Дунёнинг энг бой кишиларидан бири Флорентино Перес президентлик қилаётган жамоага 1902 йилнинг 6 март куни асос солинган бўлиб, “Реал” ФИФА томонидан 20 асрнинг энг яхши жамоаси сифатида эътироф этилган.

“Қироллик клуби” ўзининг шонли тарихи давомида Европа чемпионлар лигасининг 12 соврини, Испания чемпионлигининг 33, Испания кубогининг 19 та бош совринлари билан бирга бир қатор эътиборга молик бошқа совринларни ҳам шахсий музейида сақлаб келмоқда.
 
Шунингдек, “Реал” жамоаси Испания юқори дивизионини тарк этмаган уч клубнинг бири ҳисобланади.
 

Мадридликлардан ташқари, “Барселона” ҳамда “Атлетико” жамоалари ҳам Испания чемпионлигини бирор марта тарк этиб, қуйи лигага тушиб кетишмаган.
 
Аслида жамоа 1896 йил “Футбол Скай” номи остида ташкил этилган. Аммо жамоага расман асос солинган сана 1902 йилнинг 6 март куни ҳисобланади.
 

Падрос ва Хулиан Паласиос номли ака укалар айнан 1902 йил “Madrid Football Club” номида янги жамоа ташкил этишади.
 
1920 йилнинг 29 июнь куни Испания қироли Альфонс XIII жамоа номига “Қироллик” қўшимчасини қўшиш таклифини билдиради. Шундан сўнг жамоа номи ҳозирга қадар “Реал Мадрид” дея аталиб келинади.
 
Жамоа ташкил этилганига бир йил тўлиши билан Испания футболида чемпионлик учун курашишни бошлайди.
 
1903 йил мамлакат кубоги финалида иштирок этиб, Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига имкониятни бой бериб қўяди.
 
Лекин шунга қарамай, нуфузли соврин орадан бир йил ўтиб, барибир Испания пойтахтига олиб келинади.
 

Яъни “Қироллик клуби” кетма-кет 1905, 1906, 1907, 1908 йиллар Испания кубоги соҳибига айланади.
 

“Реал Мадрид” Испанияда 33 марта чемпион бўлган, бу эса турнир рекорди ҳисобланиб, ҳозирги кунга келиб, ҳали ҳеч қайси жамоа мазкур натижа борасида “Реал”га тенглаша олмайди.
 

Чунки “Барселона” 24 марта “Атлетико” эса атиги 10 марта мамлакат чемпионлигини расмийлаштиришган. Демак, Испаниянинг ҳар икки етакчи жамоалари ҳам “Реал”га етиб олишни ҳавас қилишади. “Атлетик Бильбао” (8) ва “Валенсия” (6) каби клублар эса анча орқада қолиб кетишган.

Айтганча, бугун “қироллик клуби”ни ЕЧЛ нимчорак финал доирасидан ўрин олган жиддий ўйин кутиб турибди.

Мадридликлар Парижга 24 нафар футболчи билан йўл олишган. Агар Зидан шогирдлари бугун кейинги босқичга ўтиш вазифасини уддалай олишса, балки, ЕЧЛда ҳам соврин олиш бўйича шахсий рекордларини янгилашади.
 
Сабаби “Реал” ЕЧЛ мусобақасида кетма-кет икки мавсум ғолиб чиқиб, янги рекордни ўрнатган эди.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz