Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги бугунги баҳлар ўз поёнига етди.
«Уэбли» стадионида «Ювентус»ни қабул қилган «Тоттенхэм» 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув бошидан мезбонлар назорати остида кечаётгандек эди ва бу гол билан тасдиқлангандек ҳам бўлганди. Аниқроғи, учрашувнинг 31-дақиқасида «шпорлар» ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди.
Аммо иккинчи бўлимда барчаси ўзгарди. Еврокубокларда рақибидан анча тажрибали бўлган туринликлар керакли паллада ўйинларни кучайтириб, 3 дақиқа ичида икки гол киритишди ва ҳисобни ўзлари учун қулай кўринишга келтиришди.
Уёғига эса асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўз мақсадларига эришишди.
Маълумот учун, мазкур қарама-қаршиликнинг биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ
ТОТТЕНХЭМ — ЮВЕНТУС – 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Сон Хён Мин, 1:1 – 64 Игуаин, 1:2 – 67 Дибала.
Тоттенхэм: Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Санчес, Эриксен, Дайер (Ламела, 74), Дембеле, Алли (Льоренте, 86), Сон Хын Мин, Кейн.
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Бенатия (Лихтштайнер, 61), Кьеллини, Хедира, Матюиди (Асамоа, 60), Пьянич, Дуглас Коста, Дибала, Игуаин (Стураро, 83).
Огоҳлантиришлар: Вертонген (28), Алекс Сандро (35), Пьянич (44), Бенатия (49), Кьеллини (53), Алли (56), Дембеле (88).
Кунниг иккинчи ўйини эса, «Эттиҳад» стадионида бўлди ва унда «Манчестер Сити» ҳамда «Базель» клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Хабарингиз бор, биринчи баҳсда англияликлар сафарда 0:4 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Шунинг учун бўлса керак Пеп Гуардиола жавоб учрашувда аралаш таркибни майдонга туширишга қарор қилди.
Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Дастлаб, 8-дақиқада Габриель Жезус Бернарду Сильванинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни очишга эришди.
17-дақиқада Эльюнуси мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Ланг томонидан киритилган гол «Базель»нинг бу учрашувдаги ғалабасини таъминлади. Аммо якуний ҳисоб «шаҳарликлар»ни кейинги босқичга олиб чиқди.
ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ
МАНЧЕСТЕР СИТИ — БАЗЕЛЬ – 1:2(1:1)
Голлар: 1:0 – 8 Габриэл Жезус, 1:1 – 17 Эльюнусси, 1:2 – 71 Ланг.
Манчестер Сити: Браво, Лапорт, Данило, Стоунз, Зинченко, Гюндоган (Браим Диас, 66), Туре, Сане, Фоден (Адарабиойо, 89), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
Базель: Вацлик, Ланг, Лакруа, Сухи, Риверос, Дзуффи, Фрай, Бюа (Штокер, 68), Диэ, Эльюнусси, Оберлен (ван Вольфсвинкел, 74).
Огоҳлантиришлар: Лакруа (44), Габриэл Жезус (77).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20