Қайднома

Қидирув

Садио Мане Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин ёхуд Сенегалнинг кенгайтирилган таркиби

Садио Мане Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин ёхуд Сенегалнинг кенгайтирилган таркиби

  08.03.2018 13:22
  0
  380
Садио Мане Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин ёхуд Сенегалнинг кенгайтирилган таркиби

23 март куни футбол бўйича Сенегал ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро майдонга чиқади. Учрашувга Касабланка шаҳри мезбонлик қилади.

ФИФА кунларидан унумли фойдаланишни истаётган бу мамлакатлар 27 март кунига ҳам ўйинлар келишиб қўйган. Жумладан, ўзбекистонликлар шу куни мундиалнинг бошқа бир иштирокчиси Марокашга қарши саф тортса, Сенегал Босния билан беллашиб кўради.

Сенегал миллий термасининг мазкур ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бош мураббий Алиу Сиссе йиғинга деярли барча асосий футболчиларини жалб қилган. Фақатгина вице-сардор Кара Мбоджи таркибдан тушиб қолган.

Сенегал термасига чақирилган футболчиларнинг 11 нафари Англия клубларида тўп суради, яна 9 нафари эса Франция чемпионатида иштирок этади. Қуйида Ўзбекистон миллий термасига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номи келтирилган.

ДАРВОЗАБОНЛАР

Абдулае Диалло — «Ренн», Франция

Алфред Гомис — СПАЛ, Италия

Хадим НДиайе — «Хороя», Гвинея

Папе Сейду НДиайе — «АСК Диараф», Сенегал

ҲИМОЯЧИЛАР

Калиду Кулибали — «Наполи», Италия

Папе Ндиайе Суаре — «Кристал Пэлас», Англия

Арман Траоре — «Ноттингем Форест», Англия

Юссуф Сабали — «Бордо», Франция

Фаллоу Диане — «Мец», Франция

Папи Жилабожи — «Дижон», Франция

Салиф Сане — «Ганновер-96», Германия

Ламин Гассама — «Аланяспор», Туркия

Мусса Вагуе — «Эупен», Бельгия

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Идрисса Гана Гуейе — «Эвертон», Англия

Шейку Куяте — «Вест Ҳэм», Англия

Анри Саиве — «Ньюкасл», Англия

Баду Ндиайе — «Сток Сити», Англия

Шейк Ндойе — «Бирмингем Сити», Англия

Альфред Ндиайе — «Вулверҳэмптон», Англия

Ассане Диоуссе — «Сент-Этьен», Франция

ҲУЖУМЧИЛАР

Садио Мане — «Ливерпуль», Англия

Умар Нийассе — «Эвертон», Англия

Маме Бирам Диуф — «Сток Сити», Англия

Мбае Нианг — «Торино», Италия

Кейта Балде — «Монако», Франция

Санти Нгом — «Нант», Франция

Исмаила Сарр — «Ренн», Франция

Диафра Сако — «Ренн», Франция

Мусса Конате — «Амен», Франция

Мусса Соу — «Бурсаспор», Туркия

Сенегал термаси Россиядаги Жаҳон Чемпионатида Польша, Колумбия ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz