Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  08.03.2018 17:31
  0
  446
Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегал, 27 март куни эса Марокаш терма жамоаларига қарши сафарда ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бундан ташқари, 15 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади. Мазкур терма жамоалар ЖЧ-2018 иштирокчилари бўлиб, мундиал олдидан улар Ўзбекистон МТЖ билан ўртоқлик ўйини ўтказишга розилик беришган.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда. Музокаралар натижасида Ўзбекистон МТЖ учун яна бир кучли спарринг рақиб топилди. Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018да “А” гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz