Қайднома

Қидирув

Оловли «Олд Траффорд»да «қизил иблислар» ғалаба қозонди

Оловли «Олд Траффорд»да «қизил иблислар» ғалаба қозонди

  10.03.2018 19:43
  0
  570
Оловли «Олд Траффорд»да «қизил иблислар» ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунига етди.

Дастлаб, мезбонлар кетма-кет тезкор голларни киритишга муваффақ бўлишди. Де Хеа – Лукаку ва Рэшфорд учлиги 24 дақиқа ичида “Ливерпуль” дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ҳар икки голда ҳам Маркус Рэшфорд сўнгги сўзни айтди.

Тан олиш керак, унинг биринчи голи жуда ҳам чиройли зарба орқали дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг, “Манчестер Юнайтед” яна ҳужумга зўр берди ва Матанинг чалқанча услубда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим биринчисидан анча қизиқарли кечди ва кутилмаганда Эрик Байи ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳақиқий марказий учрашув каби ўтди, меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо якуний ҳисоб барибир “қизил иблислар” томонда қолди.

Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” иккинчи ўрин учун кечган баҳсда “Ливерпуль”ни доғда қолдириб, ўзига керакли бўлган зарур очколарни ишлаб олди.

АПЛ, 30-тур.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 14 Рэшфорд, 2:0 – 24 Рэшфорд, 2:1 – 66, автогол Байи.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Мактомини, Янг, Мата (Лингард, 89), Матич, Санчес (Дармиан, 90), Рэшфорд (Феллайни, 70), Лукаку.

Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон (Соланке, 84), Александер-Арнолд (Вейналдум, 80), ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 62), Салоҳ, Жан, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Рэшфорд (27), Окслейд-Чемберлен (35), Валенсия (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz