Вальтер Сабатини Римда исрофгар мутахассис сифатида танилган. Бироқ «Рома»нинг сўнгги омадли трансфери айнан шу спорт директорининг ташаббуси билан амалга ошди.
2016 йили «бўрилар» Алиссон Бекерни Войцех Шенснига ўринбосар сифатида харид қилишганди.
Ўшанда атиги икки мавсум ичида бразилиялик футболчининг «очилиши» ва «А» сериянинг энг моҳир дарвозабонлари сафидан жой олишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди.
Аввалги мавсумни Алиссон захира ўриндиғида янги жамоадошларининг майдондаги ҳаракатларини кузатиш билан ўтказди. Чунки «бўрилар» дарвозаси Войцех Шенснига топшириб қўйилганди. Шу боис, унинг бразилиялик касбдоши ўзининг бор маҳоратини фақат машғулотларда намойиш этишга мажбур бўлди.
Унинг ноёб иқтидори бош мураббий Лучано Спаллеттининг эътиборидан четда қолган бўлсада, дарвозабонлар мураббийи Роберто Негрисоло Бекернинг Шенснидан кўра маҳоратлироқ эканини бир неча марта таъкидлаб ўтганди. Спаллетти ўрнини эгаллаган Ди Франческо сал қолса Алиссоннинг «Рома»даги фаолиятига чек қўйиши мумкин эди.
Ёзда унинг таклифи билан «Сассуоло»дан ташриф буюрган Эусебио дарвоза чизиғини яна бир кипер билан кучайтириш лозим, деган қарорга келди.
Шу паллада бразилиялик пос-бон ўз ҳуқуқи учун курашиш лозимлигини англаб, масалани кўндаланг қўйди: «Агаржамоаянгифутболчихаридқилиб, унгаасосийдарвозабонмақоминиберса, ментрансферталабқилишимниайтдим. Бу хабар мени ғазаблантирди. Ниҳоят, кутилган дамлар келиб, Шенсни клубни тарк этганида, ўрнига бошқа рақобатчини «тиқишмоқчи»!
Ди Франческо мени тўғри тушунди ва мунтазам равишда майдонга тушишимга кафолат берди». Шу тариқа «бўрилар»нинг сўнгги чизиғи ўзгаришсиз қолди - 26 ёшли польшалик Лукаш Скорупски ва 40 ёшли румин Богдан Лобонц.
Алиссон Бекер эса биринчи рақмни расмийлаштиргач, шундай хитоб қилди: «Устозимдунёдагиэнгҳалолмураббий! Ажойиб ўйинларим билан унинг ишончини оқлашни жуда-жуда истайман!».
Буни қарангки, Бекернинг гаплари шунчаки хушомад эмас, балки чин дилдан айтилган самимий ният эканлиги яшил майдонда ўз исботини топмоқда. Очиғи, «Рома» таркибидаги ҳеч бир ўйинчини ёрқин фаолият юритмоқда, деб баралла айтолмаймиз. Эдин Жеконинг маҳсулдорлиги пасайиб кетди, Ража Наингголаннинг жиззаки табиати жамоага манфаат эмас, нуқул зарар келтирмоқда. Бир пайтлари ноёб иқтидори билан барчани ҳайратга сол-ган ал Шаарави эса бутунлай «сўниб» қолди. «Рома»да мухлислар кўнглини ром этаётган ягона футболчи - Алиссон Бекер! Жорий мавсум у «А» серияси доирасида 24 марта майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол ўтказиб юборди. Италия чемпионатидаги энг яхши кўрсаткич! Ҳар бир учрашувда ўтказиб юборган голлари сони ўртача 0,79тага тенг. Бу борада иккинчи натижани қайд этаётган «Женоа» кипери Маттиа Перинники - 1,04.
Алиссон Бекернинг Италия майдонларидаги самарали фаолияти энди бутун қитъанинг эътиборини тортмоқда. Opta мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2017|2018 йиллар мавсумидаги «қуруқ» учрашувлар сони бўйича у Европанинг моҳир дарвозабонлари рўйхатидан жой олди.
Қизиғи, айнан шу борада Алиссон ўзининг «Манчестер Сити»даги ватандоши Эдерсондан орқада. Бироқ «шаҳарликлар»нинг АПЛ ва ЕЧЛдаги қаҳрамонликларига қарамай, Бразилия терма жамоаси дарвозасини ЖЧ-2018да Алиссон ҳимоя қилади.
Дарвоқе, «пентакампеонлар» бош мураббийи Тите Россия мундиалига бориши аниқ бўлган 15 нафар иштирокчи рўйхатини эълон қилди. Унда «Рома» посбонининг ҳам номи бор. Бекернинг Манчестердаги касбдоши эса ҳозирча бундай кафолатга эга эмас.
Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби Титенинг қарорини якдиллик билан маъқулламоқда. Яқинда эълон қилинган ҳисоботларга кўра, Алиссон стресс ҳолатига жуда бардошли, майдондаги кескин вазиятларни осонликча бартараф этади, ғалаба қозонаётган паллаларда ҳам ҳушёрликни йўқотмайди.
Ўз вақтида порлоқ келажаги башорат қилинган, лекин юрак хасталиги туфайли футбол билан барвақт хайрлашган, Бразилия термаси, «Рома» ва «Ливерпуль» клубларининг собиқ дарвозабони Алешандер Донининг мулоҳазаларига эътибор беринг: «Таффарелдавриданбошлабюртимиздамоҳирдарвозабонлармактабишаклланди: Дида, ЖулиоСезар, мен. Энди навбат Алиссонга келди.
Уни «Рома» сафига қўшиб олишганида жуда мамнун бўлдим.
Бекер маҳоратини маромига етказиб олиши учун керакли жамоани танлай олди. Жанубий америкалик киперлар учун Европа тажрибаси муҳим аҳамият касб этади, агарда ўз клубларида етарли ўйин амалиётига эга бўлишса, албатта».
Қишки трансфер мавсумида «Ливерпуль», «ПСЖ», «Реал» ва «Боруссия» Д. Алиссонни қўлга киритишга уриниб кўришди. Бироқ Рамон Мончи 90 млн. евролик нарх «гурзиси» билан иштиёқларни «ўлдирди».
Ҳозирда бразилиялик посбон учун «Рома» энг монанд жамоа бўлиб турибди: ўта ишончли ҳаракатлари эвазига мунтазам равишда майдонга тушмоқда, терма жамоа доимо унга ишонч билдирмоқда.
Алиссон олдида биргина вазифа - совринларни қўлга киритиш қолди. Умид қиламизки, бу топшириқни ҳам у шараф билан уддалайди.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20