Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 20-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Муносабат шамоли футболимизни тебратар
Таниқли ижодкор Асқад Мухторнинг «Бўронларда бордек ҳаловат» номли асари кўпчиликка манзур тушган. Очиғи, асарнинг ўзидан ҳам номи кўпроқ ёқади…
- Азиз Турғунбоев: «10-рақамга муносиб ўйнашим шарт»
Жорий мавсум ўз олдига юксак мақсадларни қўйган «Навбаҳор» ортда қолган икки турдан кейин пешқадамлар сафида бормоқда. Стартда «Металлург» меҳмони бўлиб, дурангга имзо чекишган «лочинлар» 2-тур ўйинини Олмалиқда ўтказиб, АГМКни мағлубиятга учратишди - 2:1. Бу ғалабада бош ролни ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев бажарди.
- 2та гол, 20 нафар футболчи
Тан олиш керак, Суперлига ўйинлари кутилганидан-да юқорироқ суръатда бошланди. Эҳтимол, баъзи учрашувларда шиддат пастроқ бўлгандир, аммо рақобат нуқтаи назаридан қарасак, ҳозирча ҳаммаси аъло!
- Легионерларимиз
Мусаев асосий таркибга муносиб...
- Аббос Махсталиев: «Ўзимга ҳамиша танқид кўзи билан қарайман»
«Нефтчи» 2-турда «Сўғдиёна» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. Биз шу икки ўйин оралиғида «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Аббос Махсталиев билан илк тур таассуротлари юзасидан суҳбатлашдик.
- ОЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 3-ТУР
ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР
- «Акромжоннинг соғ-саломат юриши – энг яхши совға»
Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати U-23 турнирида ғолиб чиққан термамиз аъзоларидан бири Акромжон Комилов бугунги кунда «Бунёдкор»да ҳам етакчилар қаторига қўшилиб улгурган. Яқинда sports.uz сайти ушбу футболчининг онаси Муҳайёхон Маматжонова билан махсус суҳбат уюштириб, турли мавзудаги саволларга жавоб олди. Қуйида мазкур ин-тервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Қойилмақом еттилик ва ҳакам
Турли даврларда «Пахтакор» ва бошқа клубларимизда тўп сурган 7 нафар таниқли футболчи ўтган йили 80 ёшли юбилейини тантана қиларди...
- Мундиалдан совға кутамиз
Бу йил бизни Россия майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати кутиб турибди. Ушбу мундиалда дунёнинг энг кучли 32 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради...
- Миллий футболимиз ратаққиёти қарор билан мустаҳкамланса…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган «2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастури» тасдиқланган бўлиб, унинг 196-бандида назарда тутилган амалга оширилиши шарт бўлган қуйидаги тадбир, яъни «Барча даражадаги футбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишнинг мавжуд тизимини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, соҳадаги жиддий муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этилишига оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш» 2018 йилнинг 1 апрелига қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментига топширилиши керак.
- Баракасини берсин…
МАВСУМ-2016|2017: МОЛИЯВИЙ ЯКУН
- Бир бўлим орқали
БАФЕТИМБИ ГОМИС ИЖРОСИДА НАМУНАЛИ ЎЙИН
- Хенрик Ларссон: «Терма мураббийи бўлишга ёшлик қиламан
«Футбол» журнали мухбири Валерий Пригорницкий «Селтик» клуби ҳамда Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумичиси билан қизиқарли суҳбат уюштирди.
- Лионель Мессининг 600та голи тарихи
МЕССИНИНГ АЖОЙИБ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА «ҚУРБОНЛАР» РЎЙХАТИ
- Ёзда эркин агент бўламан
ЖОРИЙ МАВСУМ ЯКУНИДА ЭРКИН АГЕНТ МАҚОМИНИ ОЛУВЧИ 19 НАФАР ФУТБОЛЧИ
- Жоржо Кьллини: «Гвардиола Италия ҳимоясини бузди»
«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини англиялик журналистлар билан учрашувда «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага жиддий «айблов» қўйди.
- Финалдаги «хэт-трик» яхшими ёки кубок?
НЕЙМАР НИМА ДЕЙДИ?
МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: бу ОХИРГИ ОЛТИН МЕДАЛЬ ЭМАС!
Ишонаманки, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган йигитларимиз катта футболда бизни ҳали кўп хурсанд қилишади.
- «Автобус» бўлишга хитоб, аммо…
Бундеслигада иши сира юришмаётган «Гамбург» клуби миллий чемпионатнинг 26-тури доирасида пешқадам - «Бавария» меҳмони бўлди. Жамоанинг «Твиттер»даги расмий саҳифаси шу ўйин арафасида бироз «ижод» қилди...
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20