Қайднома

Қидирув

УЕФАдаги яна бир янгилик ҳақида

УЕФАдаги яна бир янгилик ҳақида

  13.03.2018 06:29
  0
  742
УЕФАдаги яна бир янгилик ҳақида

УЕФА еврокубоклар форматига яна бир бора тузатишлар киритишни лозим топди. Хўш, бу сафар қандай янгиликларга қўл урилди? Ҳаммаси ҳайратланарли!

Марҳамат, «ССФ» маълумотлари асосида тайёрланган мақола билан танишиб, ўзингиз баҳо беринг. Айтиш жоиз, бу ўзгаришлар мавсум-2018|2019дан эътиборан қўлланилади.

Европа Чемпионлар Лигаси: топ-клублар янада кўпроқ! Евротурнирларда «арзимас ўйинлар» кўплиги хусусидаги эътирозлар йилдан-йилга кўпаётган эди.

Зеро, ҳозирги форматга кўра, футболи унча ривожланмаган мамлакатлар клублари ҳам катта саҳнада номдор «оғир вазнлилар»га қарши ўйнаш имкониятига эга. Демак, кейинги мавсумдан бундай муаммога қисман барҳам берилади.

Тасдиқланган қарорга кўра, 4та энг кучли лиганинг 4тадан кучли жамоаси тўғридан-тўғри ЧЛ гуруҳ босқичига қўшилади. Булар - Испания Ла-лигаси, Германия Бундеслигаси, Англия Премьер-лигаси ва Италия «А» серияси (ҳозирги ҳолатда). Шунингдек, ЧЛ ва ЕЛнинг амалдаги ғолибларига ҳам гуруҳ раунди йўлланмаси берилади.

ЧЛда Россиядан 4та клуб? Ҳа, кейинги кузда шундай бўлиши мумкин!Яна бир муҳим томони, УЕФА рейтингида 5-6-ўринларни эгаллаган икки давлат (айни ҳолатда - Франция ва Россия)нинг 2тадан вакили автоматик равишда гуруҳ раундига қўшилади. Ҳеч қандай квалификациясиз!

Хуллас, жами 26та клуб курашни асосий раундда бошлайди. Бошқача айтсак, УЕФА жадвалида 7-10-поғоналарни эгаллаган мамлакатлар (ҳозирги ҳолатда - Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия) чемпионлари ҳам саралаш машмашаларидан озод қилинади.

Турнирнинг амалдаги ғолиби йўлланмани ўзи иштирок этадиган миллий чемпионат якуни бўйича қўлга киритса, унда рейтингнинг 11-қаторидан жой олган ассоциация (ҳозирги ҳолатда - Чехия) чемпиони ҳам гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри қўшилади.

Бордию, ЕЛ ғолиби ҳам миллий чемпионат орқали чиқса, унда гуруҳ босқичининг яна бир чиптаси рейтингда 5-ўринни эгаллаган ассоциация (ҳозирги ҳолатда - Франция) вакилига насиб этади.

Квалификация даҳшати. Икки гуруҳ - «Чемпионлар йўли» ва «Лигалар вакиллари йўли»даги саралаш босқичининг моҳияти ўзгармайди. Лекин квалификация жараёнига яна бир раунд қўшилади.

Аниқроқ айтсак, дастлабки саралаш босқичи мини-турнир тизимида ташкиллаштирилади. Эътиборлиси, у 26 июнь куниёқ бошланади.

ЧЛ-2018|2019 САРАЛАШ ТИЗИМИ

«Чемпионлар йўли» (4та йўлланма)

Бу гуруҳда УЕФА рейтингида 11-ўрин ва ундан пастда жойлашган мамлакатлар чемпионлари иштирок этади.

Дастлабки раунд: 4та жамоа (мини-турнир тизимида);

Биринчи саралаш босқичи: 33та жамоа плюс дастлабки раунд ғолиби;

Иккинчи саралаш босқичи: 3та жамоа плюс биринчи саралаш босқичининг 17та ғолиби;

Учинчи саралаш босқичи: 2та жамоа плюс иккинчи саралаш босқичининг 10та ғолиби;

«Плей-офф»: 2та жамоа плюс учинчи саралаш босқичининг 6та ғолиби

«Лигалар вакиллари йўли» (2та йўлланма)

Бу гуруҳда рейтингда 5-6-ўринлардан жой олган мамлакатларнинг учинчи жамоалари ва 7-15-поғона эгалари вице-чемпионлари ўйнайди. Кураш иккинчи саралаш босқичидан бошланади.

Иккинчи саралаш босқичи: 6та жамоа;

Учинчи саралаш босқичи: 5та жамоа плюс иккинчи саралаш босқичининг 3та ғолиби;

«Плей-офф»: учинчи саралаш босқичининг 4та ғолиби

ЧЛ саралаш ўйинларидан «йиқилган» жамоаларнинг барчаси ЕЛ саралашининг айни тегишли раундига қўшилади. «Плей-офф»дан ўтолмаганлар эса олдингидек дарҳол ЕЛ гуруҳ раундига «сакрайди». Яна бир ҳолат ўзгармади: ЧЛда битта ассоциациядан кўпи билан 5та жамоа иштирок этиши мумкин.

ЧЛ-2018|2019 йўлланмалари тақсимоти

16та - УЕФА рейтингида 1-4-ўринларни эгаллаган мамлакатларга 4тадан

4та - УЕФА рейтингида 5-6-ўринларни эгаллаган мамлакатларга 2тадан

2та - ЧЛ ва ЕЛнинг амалдаги ғолибига

4та - УЕФА рейтингида 7-10-ўринларни эгаллаган мамлакатларга 1тадан

4та - «Чемпионлар йўли» саралаш гуруҳига

2та - «Лигалар вакиллари йўли» саралаш гуруҳига

Евромавсум-2018|2019 финаллари

Европа суперкубоги - 2018 йил 15 август (Таллинн, Эстония; «Лиллекюла» стадиони)

ЕЛ - 2019 йил 29 май (Боку, Озарбайжон; «Олимпийский» стадиони)

ЧЛ - 2019 йил 1 июнь (Мадрид, Испания; «Метрополитано» стадиони)

Ў. УМАРОВ  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz