Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз сўнгги турларда қандай натижа кўрсатишди

Легионерларимиз сўнгги турларда қандай натижа кўрсатишди

  13.03.2018 16:21
  0
  589
Легионерларимиз сўнгги турларда қандай натижа кўрсатишди

Снейдер олдида ожизлик. Темурхўжа Абдухолиқовнинг клуби - «Ал-Сайлия» Қатар Юлдузлар лигаси 20-тур ўйинида «Ал-Гарафа»ни қабул қилиб, кучли рақиб олдида шунчаки, ожиз қолди. Хуллас, машҳур Уэсли Снейдер «дубл»га эришган учрашувда «Гарафа» 3:0 ҳисобида зафар қучди.

«Сайлия»нинг бошланғич таркибидан жой олган Абдухолиқов 64-дақиқада ўз ўрнини Вагнер Рибейрога бўшатиб берди. Таркибида Санжар Турсунов ўйнаётган «Ал-Ҳарайтиат» эса турнир жадвали пешқадами - «Ал-Дуҳайл»га янада йирикроқ ҳисобда ютқазди - 0:5.

Ўхшашликни қаранг, Санжар ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва 67-дақиқада захирага олинди. Диққатга сазовор томони, ОЧЛда «Локомотив»ни енгган «Дуҳайл» мазкур ғалабадан сўнг чемпионликни нақд қилди.

Захирадан тушиб гол. Япония чемпионатининг янги мавсуми Фозил Мусаев ва «Жубило Ивата» учун ўта омадсиз бошланди. Ўтган йили бинойидек кўринган жамоа стартда қаторасига 2 марта мағлубиятга учради. Ниҳоят, 3-тур «Жубило»га хайрли натижа тақдим этди.

Иваталиклар бу сафар «Токио»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Мусаев мазкур учрашув бошида захира ўриндиғида қолди ва 83-дақиқадагина майдонга туширилди. Энг муҳими, ҳамюртимиз ўйин якунланиши арафасида пойтахтликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшиш баробарида жойи асосий таркибда эканлигини исботлади.

Россияда ҳаммаси «осуда». Россия чемпионатидаги ҳамюртларимизнинг ишлари унча юришмаяпти. Хусусан, Элдор Шомуродовники. Терма жамоамиз вакили «Ростов»нинг бир қатор ўйинларида имкониятга эга бўлди, аммо голлари ҳисобини очолмади.

Маҳаллий Премьер-лига 22-туридан ўрин олган «Зенит»га қарши баҳсда эса майдонга тушгани ҳам йўқ. Бу учрашувда ҳисоб очилмади. «Тосно» шарафини ҳимоя қилаётган Вагиз Галиулин бўлса, «Рубин» билан ўйинда80 дақида тўп сурди, аммо унинг клуби якунда мағлубиятни тан олди - 0:1.

«Анжи» билан шарт-нома тузилгани айтилган Достон Ҳамдамов ҳақида эса маълумот йўқ - у Махачқалъа клуби қайдномасига ҳам киритилмаяпти. Пеш-қадам - «Локомотив»га келсак, «темирйўлчилар» тур ўйини доирасида кеча «Урал» меҳмони бўлишди.

Жамоа сафидаги Виталий Денисовнинг ҳафта ўртасида «Атлетико»га қарши кечган ЕЛ ўйини- (0:3)да иштирок этмаганини ҳам айтиш жоиз.

«СИПГ»нинг ишлари дуруст. ОЧЛда дадилодимлаётган «Шанхай СИПГ» Хитой Супер-лигаси 2-турида сафарда «Шанхай Шенхуа»дан устун келди - 2:0. Шанхайликлар сафидаги Одил Аҳмедов бу сафар ҳам майдонда тўлиқ вақт фаол тўп сурди.

Тўғри, у 62-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Дарвоқе, «СИПГ» илк турда «Далян Йифанг» дарвозасини нақ 8 бора нишонга олганди. Хуллас, Одил Аҳмедов жамоаси миллий чемпионатда ҳам бошидан карвонбошига айланиб олди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz