Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Севилья» «МЮ»ни енгиб чорак финалга йўл олди, «Рома» ҳам амаллади

ЕЧЛ: «Севилья» «МЮ»ни енгиб чорак финалга йўл олди, «Рома» ҳам амаллади

  14.03.2018 05:01
  0
  374
ЕЧЛ: «Севилья» «МЮ»ни енгиб чорак финалга йўл олди, «Рома» ҳам амаллади

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги бугунга белгиланган жавоб учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

«Олд Траффорд» стадионида кечган «Манчестер Юнайтед» хамда «Севилья» учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Баҳснинг катта қисмида ҳисоб очилмади 74 дақиқага келиб, Виссам Бен-Йеддер дастлабки голни киритди. Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас, дубль қайд этди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Ромелу Лукакунинг ягона жавоб голи эса манкунианликларни наф келтирмади. Шу тариқа, «Севилья» икки ўйин натижасига кўра ЕЧЛ чорак финалига йўл олди.

Куннинг иккинчи баҳси «Рома» –  «Шахтёр»  ўртасида кечди. «Стадио Олимпико»да бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 52-дақиқасида Кевин Стротман шериги Эдин Жекони қулай вазиятга олиб чиқди. Босниялик ҳужумчи ушбу вазиятни кўкка совурмади ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, римликлар меҳмонда урилган гол эвазига чорак финалга йўл олдилар.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» (АНГЛИЯ) – «СЕВИЛЬЯ» (ИСПАНИЯ) – 1:2 (0:0)

Голлар: Лукаку (84) – Бен-Йеддер (74, 78).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Байи, Валенсия (Мата, 77), Лингард (Марсьяль, 77), Янг, Феллайни (Погба, 60), Матич, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

Севилья: Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо, Лангле, Васкес (Писарро, 87), Банега, Сарабия, Нзонзи, Корреа (Гайс, 89), Муриэль (Бен-Йеддер, 72).

Огоҳлантиришлар: Банега (5), Бен-Йеддер (78), Корреа (88), Сарабия (90), Рэшфорд (90).

Биринчи ўйин – 0:0

-----------------------------------------------------------

«РОМА» (ИТАЛИЯ) – «ШАХТЁР» (УКРАИНА) – 1:0 (0:0)

Гол: Жеко (52).

Рома: Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци, Стротман, де Росси, Ундер (Жерсон, 65), Наингголан, Перотти, Джеко (Эль-Шаарави, 89).

Шахтёр: Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Фред, Степаненко (Алан Патрик, 74), Тайсон, Марлос (Дентиньо, 82), Бернард, Феррейра.

Огоҳлантиришлар: Флоренци (39), Манолас (54), Степаненко (71), Фред (76), Феррейра (80).

Четлатиш: Ордец (79).

Биринчи ўйин – 1:2


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz