Қайднома

Қидирув

Греция жазоланиши мумкин

Греция жазоланиши мумкин

  14.03.2018 13:40
  0
  470
Греция жазоланиши мумкин

ФИФА Греция ҳукуматидан мамлакат футболида тартиб ўрнатилишини талаб қилди, акс ҳолда, грек футболига санкциялар қўлланиши мумкин. ФИФА назорат қўмитаси мамлакат ҳукуматига чемпионатни тўхтатиб туриш ва грек футболидаги воқеаларга эътибор қаратишни маслаҳат берди. Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни «Олимпиакос» мухлислари жамоа мағлубиятидан сўнг стадионда тартибсизлик келтириб чиқарганлар, клуб уч очкодан маҳрум қилинган ва икки ўйинни мухлисларсиз ўтказиш жазоси тайинланган. 26 февраль куни ПАОК - «Олимпиакос» учрашувида меҳмонлар мураббийига касса тасмаси рулони улоқтирилган. ПАОКдан 3 очко олиб ташланган. 11 март куни ПАОК президенти Иван Саввиди АЕК билан учрашувда белида тўппончаси билан майдонга тушган ва ҳакамга пўписа қилган. Греция чемпионати номаълум муддатга тўхтатилди. Греция полиция­си Саввидини ҳибсга олиш учун ордер берган, аммо уни ҳеч қаердан топиб бўлмаяпти.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz