Қайднома

Қидирув

«ПСЖ»нинг режалари жиддий

«ПСЖ»нинг режалари жиддий

  14.03.2018 14:37
  1
  653
«ПСЖ»нинг режалари жиддий

«ПСЖ» раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида яна фаоллашишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, парижликлар дарвозабон, чап қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ва шунингдек, бош мураббийни ўзгартиришлари мумкин. «ПСЖ» мураббийлик постига Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») ёки «Барселона» собиқ мураббийи Луис Энрикелардан бирини таклиф этмоқчи. Парижликларнинг шорт-листларидан Тибо Куртуа («Челси»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед») ва Жанлуижжи Доннарумма («Милан») каби дарвозабонлар ҳам ўрин олишган. «Пари Сен-Жермен» таянч ярим ҳимоя амплуасига Н~Голо Канте («Челси») ёки Фабиньо («Монако»)дан бирини таклиф этиши кутилмоқда. Чап қанот ҳимоячиси вазифасини эса «Ювентус» аъзоси Алекс Сандро бажариши мумкин. Агар жамоани ёзда Эдинсон Кавани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини Роберт Левандовски («Бавария») ёки Гарри Кейн («Тоттенхэм») каби тўпурар ҳужумчилар босиши эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, «ПСЖ» Неймарни жамоада сақлаб қолиш эвазига, унинг атрофида янги жамоа шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


xa kotiga tiqadida butun futbolni shunday puldorlik bir amini yesa bu yilgiday yuraaadi faqat fransiya chempioni boliiiib
14.03.2018 15:14

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz