Қайднома

Қидирув

Сон Хён Мин армияга боради ёки қамалади

Сон Хён Мин армияга боради ёки қамалади

  14.03.2018 14:12
  0
  755
Сон Хён Мин армияга боради ёки қамалади

Англия премьер-лигасида “Тоттенхем” шарафини ҳимоя қилаётган кореялик Сон Хён Мин Сон мамлакат қуролли кучлари томонидан ҳарбий хизматга чақирилди.

Жанубий Кореяда мажбурий ҳарбий хизмат 2 йил. Шу боис футболчининг боши қотган. Футболчи энг камида 21 ой ватанига хизмат қилиши шарт.

Негаки, мамлакат қонунларига кўра, йигитлик бурчини бажармаганга қамоқ жазоси тайинланиши муқаррар. Аммо унинг армияга бормаслиги учун бир йўл бор. Жанубий Кореядаги “мажбурий ҳарбий хизмат” ҳужжатида қайд этилишича, Олимпиада ва Осиё ўйинларида совриндор бўлганлар армияга боришдан озод этилганлар.

Шунга кўра, “Тоттенхэм” ҳужумчиси имкони борича, ҳарбий хизматни ортга суриш ҳаракатида. Чунки август ойида ташкил этиладиган Осиё ўйинларида терма жамоаси билан олтин медални ютишга ҳаракат қилиб кўради.

Туркиянинг “sondakika.com” нашрида ёзилишича, Жанубий Кореяда ушбу тартиб, санъаткор ва спортчиларга ноқулайлик туғдираётган экан.

Бундан бир неча йил аввал мамлакатнинг таниқли поп юлдузи Жун Ю Сонг ҳам ҳарбий хизматга чақирилганида, АҚШ фуқаролигини қабул қилиб, океан ортига равона бўлганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz