Қайднома

Қидирув

Превью: «Металлург» – «Қўқон-1912»

Превью: «Металлург» – «Қўқон-1912»

  14.03.2018 19:03
  0
  94
Превью:  «Металлург» – «Қўқон-1912»

16 март куни “Қўқон-1912” жамоаси суперлига 3-тур доирасида Бекободнинг “Металлург” клуби меҳмони бўлади. Мазкур учрашувга доир маълумотлар билан таништириб ўтамиз. 

17-тўқнашув

Ўзбекистон чемпионатида ўз ўрнига эга бўлган бекободликлар билан шу кунга қадар 16 марта майдонга тушганмиз. Мазкур учрашувларнинг саккизтасида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Олтита баҳсда “Металлург” ғалаба қозонган. Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 27-24 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга киритган. Бекободликлар ҳисобида 20 очко мавжуд .

Йирик ғалабалар

Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган - 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 19 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Бекободдаги ўйинлар ҳақида

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган саккизта ўйинида олти марта мезбонлар зафар қучишган.  Жамоамизнинг Бекободдаги баҳсларида битта ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” клуби 2002 йилда Бекободдан уч очко билан қайтган.

Бекободда ўтган учрашувлар:

22.09.2017  Металлург  –  Қўқон 1912   3:0

30.04.2016  Металлург  –  Қўқон 1912   3:1

06.06.2015  Металлург –  Қўқон 1912   2:1

14.05.2003  Металлург –  Қўқон 1912   3:1

23.03.2002  Металлург  –  Қўқон 1912   0:2

20.09.2000   Металлург –  Темирйўлчи  6:1

18.04.1999   Металлург –  Темирйўлчи  2:0

29.05.1998   Металлург –  Темирйўлчи  1:1  

Рақибимиз ҳақида 

“Металлург” жамоаси тарихи 1945 йилга бориб тақалади. Иккинчи жаҳон уруши поёнига етгандан сўнг, Ўзбекистоннинг металлурглар шаҳрида  Н.Ф.Руцкий, А.Кучкин, В.Ли, В.Пак  сингари фидойи инсонлар ташаббуси билан футбол жамоаси ташкил этилган.

1945 йилдан 1969 йилга қадар жамоанинг номи “Бекобод” деб юритилган бўлса,  1969 йилдан 1992 йилгача “Цементчи” номи остида мусобақаларда иштирок этган. 1992-1998 йилларда бекободликлар жамоаси “Маъданчи” деб номланган. 1998 йилдан эътиборан Бекобод жамоаси “Металлург” номини олган.

Жамоа турли мусобақаларда, жумладан, собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида, Тошкент вилояти биринчилиги ва Кубоги, КФК республика жамоалари Биринчилиги ва Кубогида, касаба уюшма қўмиталари жамоалари ўртасидаги Республика биринчилигида, “Миллионлар Кубоги”да ва бошқа мусобақаларда қатнашган.

1991 йилдан эътиборан “Металлург” футбол жамоаси Ўзбекистон биринчилиги ва Кубокларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

“Металлург” жамоаси 1997 йилда Ўзбекистон  биринчилигида 2-ўринни эгаллаб, 1998 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида (Олий лига) қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлди.

Жамоанинг энг яхши натижаси 5-ўрин. 2002 йилда “Металлург” Ўзбекистон чемпионатида бешинчи ўринга сазовор бўлган.

Собиқ футболчилар

Ўтган мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган Никита Рибкин эндиликда бекободликлар сафида ҳакарат қилмоқда. Никита собиқ жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Мураббийлар

Яна бир қизиқ маълумот. Ушбу жамоаларни бошқараётган ҳар икки бош мураббий – Андрей Шипилов ва Нўъмон Ҳасановлар “Пахтакор” жамоасида бирга ишлашган. Ушбу баҳс уларнинг бош мураббийликдаги биринчи тўқнашуви бўлади.  

Ҳакамлар

“Металлург”(Бекобод) – “Қўқон-1912” (Қўқон) ўртасидаги учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

“Металлург” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).

Назоратчи – И. Нехочин (Наманган).

Комиссар - Р. Черниковa


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz