Қайднома

Қидирув

Бу охирги олтин медаль эмас!

Бу охирги олтин медаль эмас!

  14.03.2018 21:06
  0
  1012
Бу охирги олтин медаль эмас!

Ишонаманки, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган йигитларимиз катта футболда бизни ҳали кўп хурсанд қилишади. Хусусан, Равшан Ҳайдаров жамоаси олдида Олимпиадага йўл очишдек масъулиятли вазифа ҳам турибди.

            Тарк айлади дилни минг хил гумонлар,

            Ортда қолди форс кулган замонлар,

            «Қойил» - деди корейс, япон ва бошқалар,

            Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

Энди чўзсак ойга етар қўлимиз,

Гулчечакка тўлар ўнгу-сўлимиз,

Зафарга бой бўлар юрган йўлимиз,

Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

Мақтовларга сиғмас Достон ғайрати,

Забиҳилло, Азизжон келбати,

Тағин ошгай Жасурбек ҳурмати,

Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

            Одилжон, Бобурга айтай ташаккур,

            Эл-юртни қилдилар оламга машҳур,

            Илоҳим дилларин макон этсин нур,

            Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

Ахир бизлар Осиёда ягона,

Андрей урган гол дурдона,

Мухлисга ғам-аламлар бегона,

Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

            Инжиқлик қилса-да, қорли об-ҳаво,

            Жавоҳир узатмаси бебаҳо,

            Баҳром қалби яна илҳомга наво,

            Равшан оға, бу охирги олтин медаль эмас!

Баҳром СИДДИҚОВ, Жиззах шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz