Қайднома

Қидирув

Қойил, Намангандаги ўйинга 30 минг сўмгача билет сотиб оласиз...

Қойил, Намангандаги ўйинга 30 минг сўмгача билет сотиб оласиз...

  14.03.2018 20:06
  0
  685
Қойил, Намангандаги ўйинга 30 минг сўмгача билет сотиб оласиз...

Суперлига-2018 3-турида “Навбаҳор” янги мавсумда илк бор ўз майдонида ўйнайди. МОҚ президенти У.Аҳмаджонов ва бошқа фахрий меҳмонлар ташриф буюрадиган ушбу беллашувда “лочинлар”  амалдаги чемпион “Локо”га қарши ўйнашади. Маълумки дастлабки 2 турни сафарда ўтказган мезбонлар қимматли 4 очкони қўлга киритишда ва шундан бўлса керак бу учрашувга бўлган қизқиш жуда юқори. Ўйинга чиқарилган чипталар учун навбатлар пайдо бўлган. Ўз навбатида чипталар 15, 20, 25, ва 30 минг сўмдан сотилмоқда. Намангандаги очилиш маросимиа таниқли эстрада юлдузлари иштирок этишлари режалаштирилган. Нима бўлганда ҳам наманганлик мухлисларга бу борада қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Аксарият клубларимиз текинга ҳам тамошабин йиғолмаётган бир пайтда водийликлар бу борада ҳамон етакчи бўлиб туришибди...

18 март куни "Пахтакор" эса Суперлиганинг 3-турида Тошкентда АГМКга қарши ўйин билан бошлайди. Беллашув "Пахтакор" стадионида 18 март, якшанба куни соат 18:00да бошланади. Ўйиндан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, уч телевизордан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz