Қайднома

Қидирув

«А» серия: энг қиммат футболчилардан иборат рамзий терма (фотогалерея)

«А» серия: энг қиммат футболчилардан иборат рамзий терма (фотогалерея)

  16.03.2018 00:23
  0
  2929
«А» серия: энг қиммат футболчилардан иборат рамзий терма (фотогалерея)

Бугунги кунга келиб бироз савиясини йўқотган «А» серияда ҳам шиддатли баҳслар кузатилмоқда. Ўтган ҳафта «Фиорентина» футболчиси Давиде Асторининг вафоти сабаб Италия чемпионатида тур ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди.

Soccer.ru сайти эса юзага келган танаффусдан фойдаланиб, ушбу биринчиликдаги энг қимматбаҳо футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди. Қуйидаги фотожамланма айнан шу мавзуга бағишланади. Мазкур терманинг умумий баҳоси 750 млн. еврога баҳоланди.

11 ўйинчидан иборат рўйхатни тузиш чоғида «кексаймаган ва жуда қиммат» принципи асос сифатида олинди. Чунки қуйида номи келтириладиган футболчиларни сотиб олиш учун клублар мўмайгина маблағдан воз кечишларига тўғри келади.

Хусусан, қишда «Интер» Шкриньярни 65 млн. еврога сотмади. «Лацио» Милинкович-Савич трансферидан 100 млн. евро ишлаш ниятида.

Дибала учун музокара бошида 200 млн. евро сўрашади. Яъни, қуйида келтириладиган суммалар анча «камтарона».

ДАРВОЗАБОН

ЖАНЛУИЖИ ДОННАРУММА (Италия)

Ёши: 19

Клуби: «Милан»

Тахминий трансфер нархи: 50 млн. евро

ҲИМОЯЧИЛАР

ДАВИДЕ КАЛАБРИЯ (Италия)

Ёши: 21

Клуби: «Милан»

Тахминий трансфер нархи: 30 млн. евро

 

КАЛИДУ КУЛИБАЛИ (Сенегал)

Ёши: 26

Клуби: «Наполи»

Тахминий трансфер нархи: 60 млн. евро

 

МИЛАН ШКРИНЬЯР (Словакия)

Ёши: 23

Клуби: «Интер»

Тахминий трансфер нархи: 70 млн. евро

 

АЛЕКС САНДРО (Бразилия)

Ёши: 27

Клуби: «Ювентус»

Тахминий трансфер нархи: 65 млн. евро

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

СЕРГЕЙ МИЛИНКОВИЧ-САВИЧ (Сербия)

Ёши: 23

Клуби: «Лацио»

Тахминий трансфер нархи: 70 млн. евро

 

ПЕТР ЗЕЛИНСКИ (Польша)

Ёши: 23

Клуби: «Наполи»

Тахминий трансфер нархи: 55 млн. евро

 

ЛОРЕНЦО ПЕЛЛЕГРИНИ (Италия)

Ёши: 21

Клуби: «Рома»

Тахминий трансфер нархи: 50 млн. евро

ҲУЖУМЧИЛАР

ПАУЛО ДИБАЛА (Аргентина)

Ёши: 24

Клуби: «Ювентус»

Тахминий трансфер нархи: 150 млн. евро

 

МАУРО ИКАРДИ (Аргентина)

Ёши: 25

Клуби: «Интер»

Тахминий трансфер нархи: 80 млн. евро

 

ЛОРЕНЦО ИНСИНЬЕ (Италия)

Ёши: 26

Клуби: «Наполи»

Тахминий трансфер нархи: 70 млн. евро

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz