Қайднома

Қидирув

Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади

Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади

  15.03.2018 21:26
  0
  542
Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда KazFootball нашри хабар тарқатди, деб ёзмоқда «Championat.asia». Қайд этилишича, Гейнрих Қозоғистоннинг «Ақтўбе» клубида селекционер мураббий лавозимида иш бошлаган.

Гейнрих профессионал фаолиятини 2001 йилда «Дўстлик» жамоасида бошлаган. У «Пахтакор», «Локомотив», Россиянинг ЦСКА ва «Торпедо», Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блюингс», БААнинг «Эмирейтс» Қозоғистоннинг «Ақтўбе» ва «Ордабаси» жамоаларида фаолият олиб борган.

Гейнрих Қозоғистон Премьер-лигасида 110 учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 28 бор ишғол қилишга эришди. Ўзбекистон миллий терма жамоасида эса 98 учрашувда майдонга тушиб, 31 та голга муаллифлик қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz