Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» – «Локомотив» учрашувига 14 мингта чипта сотиб бўлинди

«Навбаҳор» – «Локомотив» учрашувига 14 мингта чипта сотиб бўлинди

  17.03.2018 08:00
  0
  452
«Навбаҳор» – «Локомотив» учрашувига 14 мингта чипта сотиб бўлинди

Наманганлик мухлислар эртага бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни интиқлик билан кутишаётганлиги айни ҳақиқат. Барчага маълумки, Ўзбекистон футбол Ассосиацияси Суперлигадан ўрин олган учрашувларни ҳақиқий байрамга айланиши учун бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Айнан бу саъйи-ҳаракатлар самараси ўлароқ стадионларга яна  мухлислар қайтмоқда. Қолаверса, учрашувларни муросасиз ва кескин тарзда кечаётганлиги ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқда.

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” футбол клуби ҳам Суперлига ўйинларига ўзига хос тайёргарлик билан кириб келди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клубининг тақдимот маросими ҳам катта байрамга айланиб кетганди. Ўтган вақт давомида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда кенг қўламдаги ишлар олиб борилди. Биринчи навбатда ўйингоҳ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси талабларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланди.

Мухлислар учун қулайликлар яратиш ва уларнинг талабини қондириш мақсадида ўйин пайтида стадион атрофида 12та савдо шаҳобчалари ишқибозлар хизматида бўлади. Шунингдек, клуб атрибутикалари билан савдо қиладиган дўкончалар ҳам ташкил этилиб, “Навбаҳор” рамзи туширилган, футболка, поло, шарф ва кепкалар сотилмоқда. Бундан ташқари, мухлислар учрашувни томоша қилишга оилавий ташриф буюришлари учун ўйингоҳда оилавий сектор ҳам ташкил этилди.

Олдинлари учрашувлар учун чиқарилган чипталар фақат ўйин кунлари сотувга чиқариларди. Бу йилдан бу борада ҳам янгиликка қўл урилди. Яъни, учрашувга кириш чипталари 14 мартдан сотувга чиқарилди. Чипталар Наманган шаҳридаги учта йирик бозор ва ўйингоҳ кассаларида сотилди. Шуни айтиб ўтиш жоизки ўйин учун чиқарилган чипталарнинг асосий қисми бугунги кунга келиб сотиб бўлинди.

Умумий ҳисобда 14 мингга яқин чипта мухлислар томонидан харид қилинди. Бу эса 17 март куни 21 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувга қизиқишни жуда юқори эканлигидан дарак бермоқда. Бир сўз билан айтганда “Навбаҳор”  ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув туфайли Наманганда катта футбол байрами нишонланади.

Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрадамиз юлдузлари чиқиш қилади. Жумладан, Намангандаги мавсумнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан стадионга келадиган мухлислар учун совға сифатида эстрадамиз юлдузлари куйлайди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувини томоша қилиш учун Наманганга ташриф буюриши ҳам наманганлик мухлисларнинг хурсанд қилмоқда.

Эртага мухлисларни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Байрам тадбирлари соат 18:00дан бошланади. Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув эса соат 20:00да старт олади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz