Қайднома

Қидирув

Жаҳон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланилади

Жаҳон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланилади

  17.03.2018 12:16
  0
  436
Жаҳон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланилади

Халқаро футбол федерацияси ташкилоти (ФИФА) президенти Жанни Инфантино 2018 йилда Россия майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳакамларга видеоассистент тизими (VAR) қўлланишини маъқулланганини айтиб ўтди. Маълумотларга кўра, Инфантино бу ҳақида Боготада ўтган ФИФА мажлисида эълон қилган.

"Биз ҳакамларга ёрдам бериш мақсадида шундай қарорга келдик. Бу айниқса жаҳон чемпионатида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Эндиликда кўпчилик ойнайи жаҳон қаршисида ўтириб бироз вазиятда хатога йўл қўйилганини билиши, ҳакам эса бундан бехабар бўлишига йўл қўйилмайди.

Сиз бирон ишни қилиб кўрмасдан туриб, уни нечоғли муҳимми ёки муҳиммасмилигини била олмайсиз.

Видеотакрорсиз ҳар бир ҳакам 3та ўйинда камида 1та хатога йўл қўяди. VAR тизими билан эса ҳакамлар 19та ўйинда 1та хатога йўл қўйишлари мумкин", - дейди Инфантино.

Аввалроқ VAR системасини қўллаш IFAB'нинг йиллик йиғилишда расман маъқулланган эди. Энди ташкилот футбол қоидаларига ўзгартириш киритишни бошлаб юборган.

VAR тизими илк марта ФИФА байроғи остидаги Конфедерациялар кубогида синовдан ўтказилганди. Шунингдек ҳозирда бир қатор чемпионатлар ва миллий кубок учрашувларида бу тизимдан фойдаланиб келишмоқда.


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz