Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Бунёдкор» сафарда «Нефтчи»ни мағлуб этди

Суперлига: «Бунёдкор» сафарда «Нефтчи»ни мағлуб этди

  17.03.2018 20:03
  1
  556
Суперлига: «Бунёдкор» сафарда «Нефтчи»ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган бугунга белгиланган биринчи учрашув ўз поёнига етди.

Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби мезбон «Нефтчи» устидан кичик – 0:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмаганди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Хуршид Ғиёсов томонидан киритилган гол «қалдирғочлар»га 3 очко келтирди.

СУПЕРЛИГА. 3-ТУР

«НЕФТЧИ» – «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро).

Гол: Хуршид Ғиёсов (53).

Нефтчи: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Суннатилла Эрматов (Анвар Бердиев, 81), Жалил Кимсанов, Аббосбек Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 46), Алишер Саматов (Абдужамол Исроилов, 31), Аваз Агалиев, Достонбек Турсунов.

Бунёдкор: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Исломжон Қобилов, 90+5), Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 54), Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 67).

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (30), Достонбек Турсунов (70), Абдураҳмон Абдулҳақов (89) - Давронбек Умиров (60), Шаҳзодбек Нурматов (85).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Zo'r o'yin bo'ldi.Hаmmа o'yin shundаy o'tsа judа yаxshi bo'lаrdi
17.03.2018 20:24

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz