Бугун, 17 март куни Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани расмийлаштирди.
Намангандаги “Марказий” стадионига аслида 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин бугун стадионга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.
Ўйин жараёни дастлаб, бурчакдан кўтариб берилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиларининг тушунарсиз ҳаракатлари эвазига “Навбаҳор” легионери Ненад Иньяц бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Кейинчалик ҳам мухлислар билан тўлган стадионда бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Аммо биринчи бўлимда ҳисоб бошқа очилмади.
Очиғини айтганда, бугун Наманган стадиони ўз бағриға 20 мингдан зиёдроқ мухлисни сиғдира олди. Бир қанча мухлислар янги ўрнатилган турникетлардан ўта олишмай, футболни кўчада ҳам томоша қилишга мажбур бўлишди.
Иккинчи бўлим ҳам мухлислари тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор”нинг ҳужуми билан бошланди. Натижада 48-дақиқага келиб, Аюбхон Нўмонов “Локомотив” жарима майдончасида чалиб йиқитилди. Ҳакам эса бу вазиятда меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва ҳисоб 2:0 кўринишига етди. Гол муаллифи Азизбек Турғунбоев. Ўйиннинг қолган қисми ҳам деярли мезбонлар устунлигида ўтди. Дилшод Жабборовнинг жаримадан йўллаган зарбасини маҳоратли дарвозабон Игнатий Нестеров қийинчилик билан бартараф этди.
Ўйин шу тариқа, мухлисларга тўла стадионда наманганликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Суперлига. 3-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Гол. Ненад Иньяц (21), Азиз Турғунбоев (48, пенальти).
Суперлига, 3-тур.
“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов (15.Азамат Алланиёзов, 78), 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (9.Дилшод Жабборов, 65), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 69), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 54), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 13, Даврон Ҳошимов 61, Ислом Тўхтахўжаев 82.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20