Қайднома

Қидирув

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди

Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди

  18.03.2018 09:20
  0
  492
Намангандаги “Марказий” стадионига замонавий турникетлар ўрнатилди

Хабарингиз борки, буган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Сўнгги пайтларда футболимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар клубларимизни ҳам янгилик сари ундамоқда десак хато бўлмайди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клуби жорий йилги мавсумдан бошлаб ўйингоҳга кириш чипталари ва мухлисларни аниқ ҳисобини юритиш мақсадида кириш дарвозаларидаги турникетларга янги замонавий электрон мосламалар ўрнатди. Яъни кириш дарвозаларига ўрнатилган мослама чиптага туширилган штрих код орқали очилади. Бу ҳол чипталарни қалбакилаштиришни олдини олади. Шу билан биргаликда чиптасиз мухлислар ўйингоҳга кира олишмайди.

Шунингдек, ҳар бир дарвозага қўшимча кузатув камералари ҳам ўрнатилди. Янги инновацион ғояларни қўлланиши эса клубларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамланишида муҳим омил вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, бугун Намангандаги “Марказий” стадионида мавсумнинг очилиши ва Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўйин бошланишига ҳали анча вақт борлигига қарамай, "Марказий" стадиони атрофида футбол мухлислари жуда кўп. Бугун Наманганда ҳақиқий футбол байрами бўлиши кутилмоқда.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz